04:20 22 Ноябр 2017
Эфир
Что Атамбаев сказал о ЕАЭС и прихотях одного человека

Атамбаев "барабан" бўлган Акаевнинг боши ва айрим подшоҳчаларнинг хархашаси ҳақида гапирди

Sputnik / Эмиль Садыров
Сиёсат
Ҳавола олиш
111513

Қирғизистон президентининг фикрича, Қозоғистон раҳбариятининг ҳаракатлари ва Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ҳаракатсизлиги иттифоқ шаънига катта доғ туширмоқда

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Қирғизистон Республикасини барқарор ривожлантириш бўйича Миллий кенгаш мажлисида президент Алмазбек Атамбаев ЕОИИдаги аҳволни ҳамда қирғиз-қозоқ чегарасидаги ҳолатни кескин танқид қилди.

Атамбаевнинг сўзларига кўра, бизнесни ривожлантириш учун йирик бозор керак ва Қирғизистон ЕОИИга "катта умидлар" билан қадам қўйган. Атамбаев бу қарор тўғрилигини таъкидлаган ҳолда, мамлакат ушбу уюшма таркибида қолиши керак, деди.

"Мен ҳар куни Россия ва Қозоғистон ОАВларини ўқиб бораман, уларнинг ёзишича, Атамбаев ЕОИИни қулатиш ниятида эмиш. Бу ғирт сафсата. Қирғизистоннинг иттифоқдан чиқиш нияти бўлмаган ва чиқмайди ҳам", — деди Атамбаев.

Қирғизистон раҳбари, аслида республика мана бир ойдан зиёд вақт бўлибдики, Евроосиё иқтисодий иттифоқидан ажралиб қолганини маълум қилди.

"Буларнинг ҳаммаси Қозоғистон раҳбарияти хархашалари туфайли. Хўш, қайси биримиз иттифоққа барҳам бермоқчи эканмиз? Буни фақат ўта кетган аҳмоқлар кўрмайди, ва кўришни истамаётганлар буюртма мақолаларни ёзиш билан банд. Қонунни ҳурмат қилиш ва ички ишларга аралашмаслик талабини қўйгани учун Қирғизистонни қамалда қолдиришди. Агар ҳаммаси келишувларга эмас, айрим президентларнинг хархашасига боғлиқ экан, ЕОИИ юқори маданиятли иқтисодий блокка айлана олармикин? Иттифоққа аъзо мамлакатлар раҳбарларининг буткул бефарқлиги мени ҳайратга солмоқда. Евроосиё иқтисодий комиссияси раҳбари Тигран Саргсян ҳозир бу муаммо ҳақида бонг уриши керак эмасмиди? Улар ҳаммасига тупурган", — деб таъкидлади Атамбаев.

Қирғизистон президентининг фикрича, Қозоғистон раҳбариятининг ҳаракатлари ва Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ҳаракатсизлиги иттифоқ шаънига катта доғ туширмоқда.

"Қоғозларда бори амал қилмайдиган, ҳаммаси аллақандай подшоҳчанинг хархашаларига боғлиқ жойга ким ҳам аъзо бўлишни истарди?", — деб савол берган Атамбаев.

Атамбаев шунингдек, 2014 йил "бошқа бир президентнинг хархашаси туфайли бизни газдан маҳрум қилишганди", — дея эслатиб ўтди.

"Ўшанда кўпчилик қариб қолган диктаторга таъзимга боришни таклиф этган эди… Ўз вақтида эса Аскар Акаевнинг боши Ельцин учун энг яхши барабан вазифасини ўтаган", — деди президент.

Атамбаев мамлакатнинг янги сайланган раҳбарини, бош вазирни ва ҳамда ЖҚ спикерини бу каби ҳолатларга йўл қўймасликка чақирди.

"Агар ўзимизни ҳурмат қилмасак, ким бизни ҳурмат қилади? Ҳозир ҳам кечирим сўраш кераклиги, етти букилиб таъзим қилиш лозимлиги ҳақида қичқиришмоқда… Бу гаплар мамлакатимизни қадрламайдиган "сиёсий ахлат"нинг оғзидан чиқяпти. Мен нима учун кечирим сўрашим керак? Қирғизистоннинг қонунларини ҳурмат қилишни, унинг ички ишларига аралашмасликни талаб қилганим учунми? Кечиримни Атамбаев эмас, балки сурбетларча бошқа мамлакатнинг ишларига аралашиб, ўзининг "гумаштасини" бизга тиқиштирмоқчи бўлган сўрасин. Унинг гумаштаси ўтиради, лекин президентлик курсисига эмас, қамоққа ўтиради", — деди Атамбаев.

Қирғизистон раҳбари республика 2010 йилдаги қамални, 2014 йилдаги энергетика қамалини енгиб ўтганини айтиб, бунисини ҳам енгиб ўтишига ишонч билдирди.

Асосий мавзулар