14:45 17 Декабр 2017
Эфир
Акмал Саидов

Акмал Саидов: Бутун дунё Ўзбекистон сингари бағрикенг бўлишини хоҳлайман

Пресс-служба Управления Мусульман Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
29330

Бугун бутун дунёда халқаро бағрикенглик куни нишонланди. Шу муносабат билан Тошкент ислом университетида "Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик — жамият барқарорлиги гарови” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Бағрикенглик ҳолати Марказий Осиё давлатларида ва бутун дунёда Ўзбекистондаги сингари бўлишини хоҳлайман, деди пайшанба куни Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Ислом университетида ўтказилган бағрикенглик мавзусига бағишланган илмий-амалий конференцияда.

Акмал Саидов ўз нутқи аввалида тадбир иштирокчиларига ЮНЕСКО томонидан 1995 йилда қабул қилинган бағрикенглик декларацияси ташаббускорларидан бири Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов бўлганлигини эслатиб ўтди.

"1995 йилнинг 16 ноябрь санасида Париж шаҳридаги ЮНЕСКО штаб-квартирасида бўлган бу воқеа. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ушбу декларация қабул қилиниши ташаббускорларидан бири бўлганлар. У киши ЮНЕСКО Ижроия қўмитасида қилган чиқиши вақтида: "Нега Ўзбекистон ушбу декларация қабул қилиниши ташаббускори бўлиб чиқмоқда? Чунки Ўзбекистон — тарихан бағрикенг давлат. Кўп миллат ва элатли юртимизда турли диний конфессия вакиллари аҳил-иноқ яшаб, улар ўз диний байрамлари ва эътиқод амалларини эмин-эркин адо этмоқда.

Ўзбекистон турфа маданиятлар ва тамаддунларга ҳамиша очиқ бўлган. Ўзбекистонда ҳар доим турли тилларда сўзлашиб келинган.

Ўзбекистон Буюк Ипак Йўли чорраҳасида жойлашган ва бағрикенглик бу давлатга тарихан хос. Бағрикенглик — Ўзбекистоннинг ташриф қоғозидир. Шу боис ҳам бу ташаббусни биз қўллаб қувватлаймиз, деган эдилар".

Акмал Саидов шундан сўнг Ўзбекистоннинг ҳозирги Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатда амалга оширилаётган турли ислоҳотлар, шунингдек, диний соҳага берилаётган эътибор, бу соҳада амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталди.

Ўзбекистон президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида маърифат ва диний бағрикенглик, Марказий Осиё бўйича махсус декларация ҳамда Ёшлар ҳуқуқи бўйича халқаро конвенцияларни қабул қилиш борасидаги таклифлар билан чиққанини эслатиб ўтиб, Мирзиёевнинг бу ташаббуслари дунё мамлакатлари раҳбарлари ва экспетрлар томонидан ижобий қабул қилинганини қўшимча қилди.

"Ўзбекистондаги айни вақтдаги бағрикенглик ҳолатини авайлаш, қадрлаш зарур, Марказий Осиёдаги мамлакатларда ва бутун дунёда бағрикенглик ҳолати Ўзбекистонда сингари бўлишини хоҳлардим", — деди ўз нутқи якунида Саидов.

Асосий мавзулар