Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида имзоланган баённома кучга кирди

© Sputnik / /Рамиз БахтияровГлава Казахстана Нурсултан Назарбаев и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Глава Казахстана Нурсултан Назарбаев и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Баённома билан мунтазам/номунтазам халқаро автомобиль йўловчиларини ташишни ташкил этиш тўғрисидаги меъёрларни қўшиш орқали Ҳукуматлараро битимнинг қўллаш йўналишлари кенгайтирилади

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. 2017 йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Ҳукумати билан Қозоғистон Ҳукумати ўртасида 2017 йил 23 март куни Остона шаҳрида имзоланган Автомобиль қатновлари тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди.

Баённома билан мунтазам/номунтазам халқаро автомобиль йўловчиларини ташишни ташкил этиш тўғрисидаги меъёрларни қўшиш орқали Ҳукуматлараро битимнинг қўллаш йўналишлари кенгайтирилади.

Мазкур ҳужжат икки давлат ўртасида транспорт коммуникациялари йўналишида ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ва автомобиль ташувларини амалга оширишда ўзаро мақбул ҳуқуқий шароит яратиш мақсадида қабул қилинди, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Янгиликлар лентаси
0