14:53 17 Декабр 2017
Эфир
Сооронбай Жээнбеков

Жээнбеков Қирғизистон армияси қудрати ҳақида гапирди

© Пресс-служба правительства / Сабыр Аильчиев
Сиёсат
Ҳавола олиш
68020

Қирғизистоннинг янги сайланган президенти мамлакат мудофааси ишончли қўлларда, деб баёнот қилди. Жээнбеков ҳарбий хизматчилар шарт-шароитларини яхшилаш ишлари бундан кейин ҳам давом эттирилишини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Райиберди Дуйшанбиевни қабул қилди, деб хабар берди Қирғизистон президенти матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Дуйшанбиев Қуролли кучларни ривожлантириш ва бошқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ҳарбий хизматчиларнинг техник жиҳозлангани, ижтимоий муҳофазаси, армиянинг мудофаага қодирлиги ҳамда у ердаги тартиб-интизом тўғрисида президентга ахборот берган.

Жээнбеков, шунингдек, собиқ президент Алмазбек Атамбаев "Қирғизистон Қуролли кучларида қатор ижобий ислоҳотларни амалга оширгани"ни таъкидлаб ўтган.

"Биз бугун кучли, яхши жиҳозланган армияга эгамиз. Мамлакат мудофааси учун кўнглимиз тўқ бўлиши мумкин. Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича ишлар давом эттирилади, республиканинг барча вилоятларида янги ва замонавий турар-жойларни қуришда давом этамиз", — деб қайд этди давлат раҳбари.

Қирғизистоннинг янги сайланган президенти қуролли кучлар тизимидаги коррупцияга қарши кураш ҳам давом эттирилиши лозимлигини қўшимча қилди.

"Ҳукуматнинг барча тармоғида коррупцияга қарши аёвсиз курашни давом эттирамиз", — деб таъкидлади Жээнбеков.

Жээнбеков ўз сўзи якунида Бош штаб раҳбаридан ушбу йўналишда ишларни кучайтиришни талаб қилган.

Асосий мавзулар