Термизда Афғонистон консулхонаси очилади

© Behruz Karimovгород Термез
город Термез - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида имзоланган битимларнинг умумий қиймати 500 млн долларга етди.

ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонда давом этаётган ташрифи давомида кўплаб муҳим шартномалар имзоланмоқда, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Хусусан, "Термиз шаҳрида Афғонистоннинг консулхонасини очиш тўғрисида келишиб олинди", — дейилган хабарда.

Ундан ташқари музокаралар давомида «Мозори Шариф–Шибирғон–Маймана–Ҳирот» темир йўлини барпо этиш бўйича битимни имзоланди.

Матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида имзоланган битимларнинг умумий қиймати 500 млн долларга етган.

 

Янгиликлар лентаси
0