03:41 14 Декабр 2017
Эфир
Подписание документов

Ўзбекистон ва Афғонистон орасида имзоланган ҳужжатлар рўйхати

© Sputnik/Виктор Толочко
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи (17)
61741

Кўксарой қароргоҳида имзоланган ҳужжатлар орасида "Термез-Хайратон" кўпригини муҳофаза қилиш ва темир йўл қурилиши тўғрисида битимлар бор

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Кўксарой қароргоҳида икки давлат ўртасида қўшма ҳужжатлар имзоланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Давлат раҳбарлари иштирокида қуйидаги ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди:

— Хавфсизлик масалалари бўйича қўшма комиссия ташкил этиш тўғрисида ҳукуматлараро баённома;

— Термез-Ҳайратон кўпригини муҳофаза қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

— "Мозори Шариф-Ҳирот" темир йўлини молиялаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

— "Қуввати 500 КВт бўлган "Сурхон-Пули-Хумри" электр узатиш линиясини қуриш" лойиҳасини амалга ошириш ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

— Юкларни транзит ташиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

— Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида давлатлараро шартнома;

— Давлат чегараларидан ўтказиш пунктлари тўғрисида ҳукуматлараро битим;

— Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

— Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми;

— Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Афғонистон Олий таълим вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида идоралараро битим;

— Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида идоралараро англашув меморандуми;

— Сертификатлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида идоралараро битим;

— "Ўзбекэнерго" АЖ ва Афғонистон энергетика ва сув ресурслари вазирлиги ўртасида англашув меморандуми;

— Ўзбекистон ва Афғонистон савдо-саноат палаталари ўртасида англашув меморандуми;

— Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида ҳукуматлараро битим.

Шунингдек, Кўксаройдаги музокаралар якунида Ўзбекистон ва Афғонистон президентларининг Қўшма баёноти имзоланди.

Ушбу имзоланган ҳужжатларнинг ижроси шахсан икки давлат президентлари назоратида бўлади.

Мавзу:
Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи (17)

Асосий мавзулар