03:41 14 Декабр 2017
Эфир
Президент Исламской Республики Афганистан Ашраф Гани Ахмадзай

Ашраф Ғани 400 йилдан кейин одамлар ўзи ва Мирзиёев ҳақида нималар дейишини айтди

Фотохост-агентство
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи (17)
137480

Афғонистон президенти Ашраф Ғани "Кўксарой"да ОАВ вакиллари билан учрашуви чоғида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир йиллик фаолияти давомида жуда катта ишларни амалга оширганини қайд этди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Афғонистон президенти Ашраф Ғани "Кўксарой"да ОАВ вакиллари билан учрашуви чоғида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир йиллик фаолияти давомида халқ манфаатлари йўлида жуда катта ишларни амалга оширганини қайд этди.

"Буюк ўзбек халқи сизни ўзига сардор этиб сайлаганига бир йил тўлди. Бу сана билан сизни муборакбод этаман", — деди нутқи давомида Афғонистон раҳбари ва Мирзиёев ўтган бир йил давомида Афғонистон билан ўзаро муносабатни янги босқичга чиқарганини қўшимча қилди.

Ўз нутқини ўзбек тилида бошлаган Ашраф Ғани журналистларга Навоий ижодидан бир байт ўқиб берди:

Одами эрсанг, демагил одами

Они-ким, йўқ халқ ғамидин ғами.

Афғонистон президенти бу байтни бежизга танламади. Бу билан у ҳар бир раҳбар халқ дарди билан яшаши керак, демоқчи бўлди.

Ашраф Ғани ўз нутқи давомида Ўзбекистон президенти юксак минбарлардан туриб афғон халқи тақдири ҳақида куйиниб гапиргани, Афғонистондаги можароларни фақат тинчлик йўли билан ҳал этиш ва унинг иқтисодини юксалтиришга доир ташаббусларини алоҳида эътироф этиб, афғон халқи буни ўз юрагига яқин қабул қилганини айтди.

"Бугунги имзо чекилган ҳужжатлар давлатлараро ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдеворини ясади", — деди ишонч билан Ашраф Ғани.

2018 йил ушбу ҳужжатларни тўхтовсиз, чарчоқсиз амалга ошириш йили бўлсин, дея таклиф киритди у.

"Муносабатларимиздаги бир асрлик танаффусдан кейин янги босқичларни тезликда забт этишимиз талаб қилинади. Авлодларимиз 400 йилдан кейин "Мирзиёев ва Ашраф Ғани ўз халқлари қўллаб-қувватлашида икки мамлакат тарихида янги саҳифаларини ёзди" дея тилга олсин", — деди Афғонистон президенти ва ўз нутқини "Яшасин Ўзбекистон! Яшасин ўзбек-афғон дўстлиги", деган гаплар билан якунлади.

Мавзу:
Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи (17)

Асосий мавзулар