06:26 13 Декабр 2017
Эфир
Президент РФ Владимир Путин на встрече с победителями всероссийского конкурса Семья года

Путин президентлик сайловида иштирок этишини эълон қилди

© Sputnik/ Michael Klimentyev
Сиёсат
Ҳавола олиш
78150

Россия президенти Владимир Путин 2018 йилда президентлик сайловида иштирок этишини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Бугун Россия президенти 2018 йилда давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини қўйишни ният қилганини эълон қилди, деб хабар қилди РИА Новости.

"Мен Россия Федерацияси президенти лавозимига номзодимни тақдим этаман", — деб таъкидлади Путин ГАЗ заводи ишчилари билан ўтказилган учрашув чоғида.

2000 йил март ойида Владимир Путин биринчи марта президент этиб сайланди. 2004 йилда у ушбу лавозимга қайта сайланди. 2008 йилдан 2012 йилгача ҳукумат раиси лавозимида ишлаган, 2012 йилда эса яна давлат раҳбари бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 март куни Россия президентининг навбатдаги сайлови бўлиб ўтади. Сайлов компанияси 2017 йил декабрь ойида бошланади.

Асосий мавзулар