03:38 14 Декабр 2017
Эфир
Ситуация после выборов президента в Республике Узбекистан

Давлат ҳокимиятида шиорлар алмашмоқда

© Sputnik/ Валерий Мельников
Сиёсат
Ҳавола олиш
1686 0 0

Ўзбекистон келажакни бугунга яқинлаштирди

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Биз ўз фаолиятимизни "Буюк келажагимиз бугундан бошланади" деган шиор асосида ташкил этишимиз зарур, деди Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда президент Шавкат Мирзиёев.

"Бизнинг мақсадимиз — халқ ҳокимиятини сўзда эмас, амалда таъминлашдан иборат. Бу — биз яшаётган бугунги мураккаб даврнинг асосий талабидир. Такрор айтишга тўғри келади — одамларимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни бугун кутмоқда.

Шу сабабли биз ўз фаолиятимизни "Буюк келажагимиз бугундан бошланади" деган шиор асосида ташкил этишимиз, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш учун бор куч ва салоҳиятимизни ишга солишимиз зарур", — деди президент.

Мирзиёев давлат органларининг кундалик фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигига оид конституциявий тамойил сўзсиз таъминланиши шарт эканлигини айтиб ўтди.

"Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак" деган принцип барча бўғиндаги раҳбарлар фаолиятида асосий қоидага айланиши керак", — деб таъкидлади президент.

Асосий мавзулар