15:00 17 Декабр 2017
Эфир
Документы мигранта ожидающего получения разрешения на работу

Чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимояланади

© Sputnik/ Павел Лисицын
Сиёсат
Ҳавола олиш
145851

Президент Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари мамлакат ташқарисида ҳам ҳимояланишини айтди

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, мамлакат ташқарисида ҳам ўз фуқароларининг ҳуқуқий ҳимоясини кафолатлаши ҳақидаги конституциявий қоиданинг ижросини сўзсиз таъминлашимиз шарт, деди президент Шавкат Мирзиёев 7-декабр куни бўлиб ўтган тантанали тадбирда.

"Афсуски, шу вақтга қадар чет элларда меҳнат қилаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига етарлича эътибор берилмади, десак, бу ҳам адолатдан бўлади. Бугунги кунда юртдошларимиз чет элда фақат қора меҳнат билан эмас, илм-фан, банк-молия, ахборот-коммуникация технология соҳаларида фаолият кўрсатмоқда.

Ана шу ҳолатни инобатга олиб, хорижда қонуний асосда меҳнат қилаётган, таълим олаётган фуқароларимизга бўлган муносабат бугунги кунда тубдан ўзгариб бораётганини таъкидлаш зарур. Ўзбекистон ҳукумати бундан буён ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини, улар қаерда бўлишидан қатъи назар, ҳар томонлама ҳимоя қилади", — деб таъкидлади Ўзбекистон раҳбари.

Бу ишларни амалга ошириш йўлида биринчи қадамлар бошлангани, Россия билан меҳнат миграцияси бўйича келишувга эришилгани, Ўзбекистондан махсус делегациялар бориб, хориждаги ўзбекистонликлар билан учрашувлар ўтказгани қайд этилди.

"Уларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш, ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш бўйича маҳаллий бошқарув идоралари билан биргаликда зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда", қўшимча қилди президент.

Мирзиёев чет эллардаги ўзбекистонликларга консуллик хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш, уларнинг Ўзбекистонга бемалол келиб-кетишлари, Ўзбекистон ривожига ўз ҳиссасини қўшишлари учун зарур шароитлар яратилаётганини ва бу ишлар келгусида янада кенгайтирилишини маълум қилди.

Асосий мавзулар