Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади: халқга хизмат кўрсатишнинг янги шакли

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишРабота многофункционального центра
Работа многофункционального центра - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги ташкилий асослари жорий этилмоқда, давлат ва аҳоли ўзаро ҳамкорлигининг замонавий концепциясига пойдевор қўйилмоқда

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти илгарироқ "Халқ қабулхоналари" негизида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилиши ҳақида маълум қилган эди. Жорий йил 13 декабр куни Шавкат Мирзиёев "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

Визит Шавката Мирзиёева в Бекабад - Sputnik Ўзбекистон
Халқ қабулхоналари негизида Тезкор давлат хизматлари агентликлари ташкил этилади
Фармонда Давлат хизматлари ягона реестрини ташкил этиш, давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича ягона маъмурий регламентлар ишлаб чиқиш, Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказларида ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базалари ҳамда дастурий маҳсулотларни, шунингдек, аппарат-дастурий мажмуаларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган.

Бу давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида "Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади" деган муҳим тамойилни жорий этиш имконини беради.

Интернет ва мобиль технологияларнинг фаол жорий этилиши хизматдан фойдаланувчилар давлат органларига зарур ҳолларда боришлари, одатий ҳолларда эса хизматлар масофадан электрон тартибда кўрсатилиши билан боғлиқ ғояларнинг истиқболда амалга оширилишини таъминлайди.

Шунингдек, Фармон билан Давлат хизматлари марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, давлат хизматларининг сонини, айниқса, фуқаролар учун босқичма-босқич жиддий равишда оширишни ҳисобга олган ҳолда хизматдан фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиладиган бино ва иншоотларни тўлиқ янгилашга зарурат мавжуд.

Шу муносабат билан масъул идораларга Давлат хизматлари марказларининг янги қиёфасини ишлаб чиқиш топширилган, маҳаллий ҳокимият органлари эса Фармон талабларини ҳисобга олган ҳолда биноларни босқичма-босқич янгилашни таъминлайди.

Народная приемная - Sputnik Ўзбекистон
Тадқиқот: 84 фоиздан ортиқ ўзбекистонликлар Халқ қабулхоналарини маъқуллайди
Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан соғлиқни сақлаш, лицензиялаш, солиқ, божхона ва бошқа соҳаларда жадал сифат жиҳатидан яхшилашнинг муҳим механизмлари, шунингдек, давлат хизматлари бўйича мобиль иловаларни ишлаб чиқиш, хизматларни олис жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш, аҳоли билан тезкор алоқалар, расмий веб-сайтлардаги интернет-ботлар, ижтимоий тармоқлар ёрдамида қайта алоқанинг самарали тизимини ташкил этишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

Шунингдек, 2018-2020 йилларда жорий этилишига қараб Давлат хизматлари марказларида "ягона дарча" тамойили бўйича кўрсатиладиган 58 та давлат хизматининг рўйхати тасдиқланди.

Уларнинг қаторида уй-жойларнинг сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва бошқа муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, якка тартибда уй-жой қуришни амалга оширишга рухсатнома, турар жойи бўйича рўйхатга олиш (прописка), рўйхатдан чиқариш ва ҳисобга қўйиш, турли архив маълумотномалари, патентлар, гувоҳномалар ва расмий ҳужжатлар дубликатларини олиш каби аҳолининг талаби юқори бўлган хизматлар мавжуд.

Фармон билан давлат хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги ташкилий асослари жорий этилмоқда, давлат ва аҳоли ўзаро ҳамкорлигининг замонавий концепциясига пойдевор қўйилмоқда.

Аҳоли билан ўзаро боғлайдиган ягона жой сифатида Давлат хизматлари марказлари ва Халқ қабулхоналари давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш, фуқароларнинг вақт ва молиявий харажатларини камайтириш, шунингдек, уларнинг давлат органлари фаолиятидан қаноатланганлик даражасини оширишга хизмат қилади.

Янгиликлар лентаси
0