08:50 24 Январ 2018
Эфир
Выступление Шавката Мирзиёева во время послания Олий Мажлису

Мирзиёев ёпиқ эшиклар ортида сақланаётган ноёб бойликлар ҳақида гапирди

Пресс-служба президента РУз
Сиёсат
Ҳавола олиш
Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (21)
434470

Эшиклар очилмайди. Бу ноёб бойликлар ўз эгаларини кутиб ётибди, деди президент

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномаси ҳозирги кунда Ўзбекистон қўёзма фондларида сақланаётган 100 мингдан зиёд қўлёзма асарлар ҳақида гапирди.

Президент улар шу кунга қадар тўлиқ ўрганилмаганини қайд этди.

"Бундай ҳажмдаги ноёб қўлёзма мерослар бошқа ҳеч бир давлатда йўқ. Бизда эса эшиклар очилмайди. Қўлёзмалар ўз олимларини кутиб ётибди. Ижро органларининг тушига кириб чиқармикинман, деб ётибди улар", — деди куюниш билан Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари Ал-Бухорий, Насафийлар етишиб чиққан юртда адашганлар бўлиши мумкин эмаслиги, ноёб мерос эгалари бўла туриб, уларни жаҳон ҳамжамиятига етказиш бўйича етарлича ишлар қилинмаганлиги ҳақида афсус билан гапирди.

Президент, шунингдек, Ўзбекистонда бугунги кунда бирорта ҳам етук теолог олим йўқлиги масаласига тўхталиб ўтди.

"Маърифий билимлар ота-боболаримиз қолдирган мўътабар китобларда эмасми?", — деди президент ва "Шундай билимларга эга халқ сифатида юртимизда ақидапарастларнинг чиқиши ярашмайди", — дея қўшимча қилди.

Мавзу:
Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (21)

Асосий мавзулар