Назарбоев Жээнбековга: Қозоғистон сиз қўядиган ҳар қандай масалани ечишга тайёр

Oбуна бўлиш

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков президент Нурсултон Назарбоевнинг таклифига асосан Қозоғистонга расмий ташриф уюштирди.

Учрашув аввалида Жээнбеков қозоғистонлик ҳамкасбига таклиф учун миннатдорлик билдирди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.

Атамбаев рассказал о Джумакадырове — видео с эмоциями президента - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев қозоқ ҳукумати ҳақида нима деди - президент чиқишидан видео
"Дипломатик алоқаларимизга 25 йил тўлди. Абадий дўстлик ҳақидаги шартномани 20 муқаддам имзолаган эдик. Ушбу ташриф юбилей саналарга тўғри келди. Сиз тўғри айтдингиз, дунёда қирғизлар ва қозоқлар сингари яқин қардош халқлар йўқ. Президент этиб сайланганимдан кейин ўртада стратегик ва иттифоқдошлик алоқалари мустаҳкамланиши учун бор имкониятимни ишга соламан", — деб айтган Жээнбеков тор доирадаги учрашувлар давомида.

Ўз навбатида, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Жээнбековнинг ташрифидан бағоят мамнунлигини таъкидлаган.

© Официальный сайт президента КРПрезидент Кыргызстана Сооронбай Жээнбеков прибыл с официальным визитом в Казахстан
Президент Кыргызстана Сооронбай Жээнбеков прибыл с официальным визитом в Казахстан  - Sputnik Ўзбекистон
Президент Кыргызстана Сооронбай Жээнбеков прибыл с официальным визитом в Казахстан

"Сооронбай Шарипович, сайланганингиздан буён иккинчи бор учрашиб турибмиз. Бунга қадар Минскда учрашгандик, кўпгина масалаларни ҳал этган эдик. Энди эса менинг таклифимга биноан расмий ташриф билан келдингиз. Биз сизни кутгандик, хурсандчилик билан қарши олдик. Қозоғистон томон Қирғизистон томон қўядиган ҳар қандай масалани ҳал этишга ҳамиша тайёр.  Биз 26 йил давомида мустақиллик шароитида яшаяпмиз. Мен ўзим томондан Қирғизистонни ҳеч қачон сўз билан "турткиламаганман". Бу тўғри, чунки бизлар келиб, кетаверамиз, икки қўшни давлат эса қолаверади. Ҳар бир авлод олдида ушбу муносабатларни кейинги авлодга топширишдек масъулият турибди. Хуш келибсиз, мен хурсандман. Халқ сизни сайлади, ишонч билдирди. Табриклаймиз", — деб айтган Назарбоев тор доирадаги учрашув давомида.

Янгиликлар лентаси
0