Жанубий Корея КХДРга олий даражада музокаралар ўтказишни таклиф этди

© Sputnik / Алексей Жидаков / Медиабанкка ўтишВид на город Сеул с горы Намсан
Вид на город Сеул с горы Намсан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Кореянинг Рёнхап агентлиги маълумотларига кўра, КХДР ва Жанубий Корея вазирлари ўринбосарлари даражасидаги музокаралар охирги марта 2015 йилнинг декабрида бўлиб ўтган

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Жанубий Корея КХДРга 9 январ куни икки корейс давлатлари ўртасидаги чегаравий зонада — Пханмунж пунктида — олий даражадаги музокараларни ўтказишни таклиф этмоқда, деб баёнот қилди Корея республикасининг миллий уюшма масалалари бўйича вазири Чо Мён Гун. РИА Новости хабарига асосан.

Пхеньяндаги Рёмён кўчаси - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Кореянинг янги сайланган президенти Шимолий Кореяга ташриф уюштириши мумкин
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин халққа мурожаатида Пхёнчханда ўтказилаётган қишги олимпиадага муваффақиятлар тилаб, унда шимолийкореялик спортчилар қатнашишига ҳам умид билдирган эди.

Чо Мён Гюннинг сўзларига кўра, ушбу муносабат билан Сеул Пхеньянга муносабатларни яхшилаш истагида олий даражадаги мулозимлар учрашувини таклиф этишга қарор қилган.

"Умид қиламизки, Жануб ва Шимол Пхёнчханда бўлиб ўтадиган олимпиадада шимол томоннинг иштироки масаласи билан биргаликда Жануб ва Шимол ўртасидаги муносабатларни яхшилашга қаратилган бошқа масалалар бўйича ҳам музокара ўтказа олади", — дея изоҳ берган Чо Мён Гюн.

Жанубий Корея Рёнхап агентлиги маълумотларига кўра, КХДР ва Жанубий Корея вазирлари ўринбосарлари даражасидаги музокаралар охирги марта 2015 йилнинг декабрида бўлиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0