07:03 23 Январ 2018
Эфир
Камилов: в Самарканде прошла беспрецедентная встреча по проблемам ЦА

Камилов МО давлатлари дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашди

© Sputnik/ /Рамиз Бахтияров
Сиёсат
Ҳавола олиш
13720

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон дипломатик ваколатхоналари раҳбарларини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. 2018 йил 5 январь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғизистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиқов, Тожикистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имоми, Туркманистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шири Шириев ва Қозоғистон Республикаси Муваққат ишлар вакили Мурсал-Наби Туякбаевни қабул қилди. ТИВ матбуот хизмати хабарига асосан.

Хабарда айтилишича, учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси ва ноябрда Самарқанд шаҳрида халқаро конференция минбарларидан илгари сурган Марказий Осиё давлатларининг кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича ташаббусларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон таклифлари билан Абдулазиз Камилов Марказий Осиё давлатларининг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини таништирди.

Томонлар минтақа кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.

Асосий мавзулар