15:14 22 Январ 2018
Эфир
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев выступает на 72-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в штаб-квартире ООН в Нью-Йорке

Туркия нашри Шавкат Мирзиёевни дунёни ўзгартираётган етакчи 10 раҳбар рейтингига киритди

Пресс-служба президента Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
65780

"Derin Ekonomi" журнали томонидан чоп этилган ушбу мақола дунёнинг ўнлаб ОАВлари томонидан кўчириб босилди.

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Туркиянинг етакчи иқтисодий нашрларидан бири бўлган "Derin Ekonomi" журнали шарҳловчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ўз мамлакати ва минтақасидаги вазиятлар ўзгаришига сезиларли таъсир кўрсатишга қодир бўлган жаҳоннинг биринчи ўн нафар етакчиси рўйхатига киритдилар, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" ахборот агентлиги.

2018 йилда дунёни титратажак 10 исм - Derin Ekonomi рейтинги
2018 йилда дунёни титратажак 10 исм - "Derin Ekonomi" рейтинги

Мазкур рўйхатдан муҳим аҳамиятга молик қарорлари билан ўз мамлакатлари ва минтақаларидаги мавжуд вазиятни ўзгартириб юборадиган ва бу билан халқаро майдондаги вазиятга фаол таъсир кўрсатадиган ҳамда жаҳон оммавий ахборот воситаларининг "нюсмейкери", яъни уларнинг диққат-эътибори объекти бўлиб қолаётган етакчилар номлари жой олди.

Улар орасида Саудия Арабистони ворис шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Жанубий Корея янги президенти Мун Чже Ин, БАА ташқи ишлар вазири Абдулла бен Зайд аль-Нахайян, ФБР раҳбари Роберт Мюллер, АҚШ президенти бош маслаҳатчиси Жаред Кушнер (Трампнинг куёви) ва  ва бошқалар киритилди.

Журнал мутахассисларнинг қайд этишларича, Шавкат Мирзиёев мамлакатни ялпи либераллаштириш, "ҳар ерда ҳозиру нозир" бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини тартибга солиш, диний эътиқод эркинлигини таъминлашга қаратилган чуқур ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этмоқда.

Таъкидланганидек, янги раҳбарият бошчилигида Ўзбекистонда мамлакатни амалда эркин бозор сари ҳаракатлантиришга ҳамда ташқи савдо ва валюта сиёсатини либераллаштиришга йўналтирилган ўта муҳим қарорлар қабул қилингани хорижлик сармоядорлар учун республиканинг жозибадорлигини оширди.

Бошқа давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан ўзаро муносабатларни тубдан яхшилаш йўлини тутгани Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти лавозимидаги энг катта эътиборга муносиб қадамларидан бири бўлди.

Турк нашрларида қайд этилишича, мазкур рейтингдан жой олган ўн мамлакат етакчиларининг исми шарифлари, эҳтимол, шу пайтга қадар жаҳон ҳамжамияти учун таниқли бўлмаган, бироқ 2018 йили улар "ҳар бир кишига ўзларини танитишади".

"Derin Ekonomi" журнали рейтинги Туркиядаги бошқа бир етакчи нашр — "Yeni Şafak" газетаси ҳамдан дунёнинг ўнлаб бошқа ОАВлари томонидан ҳам кўчириб босилди.

Асосий мавзулар