Москвада артист Лев Дуров вафот этди

© Sputnik / Овсянников / Медиабанкка ўтишЛев Дуров
Лев Дуров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Театр ва кинонинг машҳур актери 84 ёшида вафот этди.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг актер, режиссер, СССР халқ артисти Лев Дуров вафот этди, деб хабар берди РИА Новости, марҳумнинг қизи Екатерина Дурованинг сўзлари асосида.

Дуров ҳаётининг охирги икки ҳафтасини шифохонада ўткарди. У 7 агуст куни зотилжамнинг оғир кўриниши диагнози билан шифохонага ётқизилган эди. Кейинроқ унга “ўткир юрак етишмовчилиги” деб дианоз қўйишди. Унинг аҳволи ўта оғир деб таъкидлаганди.

СССР халқ артисти актер ва педагог Лев Дуров 1931 йил 23 декабрда Москвада туғилди. Дуровлар оиласи машҳур рус цирк артистлари сулоласига киради. 1954 йилда МХАТ мактаб-студиясини  битириб Марказий болалар театрига ишга кирди.

1967 йил Дуров Малая Броннаядаги Москва Дрматик театрига ишга кирди. У ўйнаган  қаҳрамонларда трагик ва комик образлар туташиб кетганлиги учун актерни “трагик клоун” дейишарди. Актер ҳисобида театрларда ва кинода уйнаган кўплаб роллар бор. У “Отелло”да Яго ролини, Шекспирнинг “Ромео ва Жульетта”сида Тибальдни, “Уйланиш”да Жевакинни, Гогольнинг “Ўлик жонлар” асари асосида ёзилган “Йўл” спектаклида Ноздревни, Чеховнинг “Уч опа-сингиллар” асарида Чебутикинни, мольернинг “Дон Жуан”ида Сганарел ролларини ўйнаган эди.

Дуровнинг кинодаги иш фаолиятини театр билан бир вақтда бошлади. 1954 йилдан бошлаб у 200 дан зиёд роллар уйнади. Актер “Бир йилнинг туққиз куни”, “Баҳорнинг 17 лаҳзаси”, “Мен Москвада қадам ташлаяпман”, “Қизил калина”, “Д’Артанян ва уч мушкетёр” ва “Катта танаффус” фильмларида унитилмас роллар уйнаган.

Ижодининг кейинги даврида Дуров актерликни режиссерлик билан бирга олиб борди. “Театр на Малой Бронной” театрининг саҳнасида кўплаб спектакллар қўйди. Дуров кўплаб мукофотлар совриндори, улар қаторида Халқлар дўстлиги ордени, IV даражали “Ватан олдидаги хизматларии учун”, III даражали “Ватан олдидаги хизматларии учун” орденлари бор. 

Янгиликлар лентаси
0