Янги компьютер дастури тўда ичида ҳам одамни таниб олиши мумкин.

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишВидеокузатув мажмуаси
Видеокузатув мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик дастурчилар кузатв камералари кўриш доирасига тушган одамларнинг шахсини аниқлашга қодир дастур уйлаб топдилар.

ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Ўзбекистонда инсон қиёфасини камера видеоёзувига қараб аниқлайдиган дастур пайдо бўлди деб хабар берди, Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати.

"ABL-SOFT&SS" компанияси дастурчилари видеолавҳаларни қайта ишлаб инсон шахсини аниқлашга қодир "FaceCon TR.uz" номли янги дастурни яратишди.

Ушбу дастур ёрдамида ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари кузатув камераларининг кўриш доираси ичида бўлган одамларнинг шахсини аниқлаши мумкин. Дастур одамнинг жинси, ёши, ирқий мансублиги, юз тузилиши ва бошқа аломатларини аниқлаши мумкин.

Ундан ташқари видеосуръат автоматик тарзда компьютердаги маълумотлар базаси билан солиштирилади. Қиёфада соқол, муйлов, ҳамда ёш ўзгариши каби ўзгаришларнинг пайдо ёки ғойиб бўлиши инсон шахсини аниқлашга халал бера олмайди.

Янгиликлар лентаси
0