05:21 14 Декабр 2017
Эфир
Бухоро аҳолиси Лаби-Ҳовузда дам олаяпти.

Ўзбекистонда 31 август дам олиш куни деб эълон қилинди.

© Flickr/ Robert Wilson
Жамият
Ҳавола олиш
26 0 0

Иш куни - 29 август, шанбага кўчирилди.

ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Мустақиллик куни байрамини ўтказиш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов 31 августни дам олиш куни деб эъон қилди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Иш куни 29 август шанба кунига ўтказилади. Бундай  қарор дам олишни қулай бўлиши ва иш соатларидан оқилона фойдаланиш учун қабул қилинди.

Ўзбекистонда Мустақиллик байрамига тайёргарлик охирига етаяпти. Байрам тадбирлари мамлакатнинг хамма истироҳат боғларида ўтказилади. Халқ сайллари Ўзбекистон шаҳарларининг барча марказий майдонларида бўлиб ўтади.

Мустақиллик байрами олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Шаҳарларда паспорт текширувлари ўтказилди.

Ўтган дам олиш куни умумхалқ хайрия ҳашари ташкил қилинди. Шаҳар аҳолиси ўз турар-жойлари атрофини тозалаб, тартибга солиш  учун кўчаларга чиқдилар.

Июл ойининг ўртасида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Мустақилликнинг 24 йиллигига тайёлгарлик кўриш учун алоҳида комиссия тузди.

Асосий мавзулар