16:23 11 Декабр 2017
Эфир
Ўқув жараёни. Архив суръат

Ўзбекистонда 1,5 мингта янги турдаги коллеж қурилди

© Sputnik/ Виталий Безруких
Жамият
Ҳавола олиш
2801

Ўзбекистон давлати таълим сохасини ривожлантириш натижалари бўйича умумий якунларни чиқарди.

ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Охирги йилларда Ўзбекистонда 1,5 мингдан ортиқ янги турдаги таълим муассасалари яратдилди. Шундан 1,4 минг касб-ҳунар коллежлари ва 150 лицей, — деб хабар берди СА News.

Ўзбекистон ҳукумати олий таълимнинг икки босқичли давлат стандартини киритди. Унга кўра “бакалавриат ва магистиратура” тизими ташкил қилинди.

Ҳозир республикада 60 олий ўқув юрти мавжуд. Бундан ташқари ўзбекистон аҳолиси чет эл университетларида ўқиш имкониятига эга. Мамлакатда Россиянинг нефт ва газ университети, Москва давлат университети, Россия экономика университети ва Жанубий  Кореянинг Инха университети филиаллари фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда қайта тайёрлов курсларида ўқиш ва  малака ошириш имкониятлари бор. Таълим вазирлиги керакли жойларда масофадан туриб ўқитиш тизимини киритишга ёрдам бераяпти. Бир неча ўқув юртлари видеоконференция ўтказиш ускуналари билан таъминланган. Ўзбекистон олий ўқув юртлари доимий равишда онлайн видеоконференция ва лекциялар ўтказиб туради. Электрон таълим тизимига 160 дан ортиқ олийгоҳлар уланган.

Асосий мавзулар