02:40 13 Декабр 2017
Эфир
Ўзбекистон республикаси байроғи.

Тўрт киши “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлди

© Pixabay/ Kurious
Жамият
Ҳавола олиш
22 0 0

Ўзбекистонда ушбу олий мукофот мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлашга куп ҳисса қўшган одамларга берилади.

ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Қаҳрамони” давлат мукофотини топшириш ҳақидаги қарорга имзо чекди, — деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ТошДШИ профессори Суйим Ғаниевга, “Навоий тоғ металлургия комбинати” директори Қувондиқ Сувонқуловга, Андижон вилояти “Нуроний фонди” раиси Таваккал Топволдиевга, “Хосил” фермер хўжалиги раҳбари Аваз Хосиловга берилди.

“Ўзбекистон Қаҳрамони”  унвони Ўзбекистонда энг юқори даражали фахрий ёрлиқ. У давлат ва халқ олдидаги алоҳида хизматлари учун берилади. Ушбу шарафли номга сазовор бўлганларга 750 пробали олтиндан ясалган саккиз қиррали юлдуз шаклидаги “Олтин юлдуз” медали  ва унвонга сазовор бўлганлик ҳақида ҳужжат берилади. Президент бу унвонни 1994 йилда таъсис қилган.

 

Асосий мавзулар