20:40 13 Декабр 2017
Эфир
Макка, Саудия Арабистони. Архив суръат

Сентябрда 5 мингдан зиёд Ўзбекистонликлар ҳаж сафарига чиқадилар

Жамият
Ҳавола олиш
115 0 0

Макка ва Мадина мусулмонларнинг энг муқаддас зиёратгоҳларидир.

 

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Сентябрнинг биринчи ярмида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси 5 мингдан ортиқ зиёратчиларни Ўзбекистондан Мадинага олиб боради, — деб хабар берди Ўзбекистон дин ишлари қўмитаси.

Бухоро, Наманган, Ургенч, Термез, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидан Мадинага тўғри олиб борувчи қатновлар йулга қўйилади. Зиёратчиларга давлат рамзи акс эттирилган махсус кийим, сумка ва китоблар тақдим этилади. Ундан ташқари барча зиёратчилар менингит ва гриппга қарши зардоб билан эмланадилар.

Макка ва Мадинада зиёратчилар учун муқаддас қадамжолардан узоқ бўлмаган, яхши жиҳозланган меҳмонхоналар ва замонавий автобуслар банд қилинган.

Ушбу сафар Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамаси қошидаги Дин ишлари қўмитаси томонидан ташкил қилинган. Август охирида Саудия Арабистонига махсус гуруҳ юборилиб, таёрлов ишлари бошланади. Сафар давомида зиёратчиларга 25 нафар ташкилий қўмита аъзолари, 30 нафар врач ва 10 ошпаз хизмат қилади.

Ўзбекистонлик ҳожилар октябр ойининг бошида ватанга қайтадилар.

 

Асосий мавзулар