19:25 07 Декабр 2016
Эфир
Йўналишда бирнчи кун. Воқеа жойида олинган суръат

Тошкентда газ билан ишлайдиган янги автобус йўналишга чиқди

© Сергей Кивенко
Жамият
Ҳавола олиш
57 0 0

Янги автобу 44 йўналиш бўйлаб ҳаракат қилади

ТОШКЕНТ, 1 сен —Sputnik. Мустақиллик куни арафасида Тошкентда газда ишлайдиган биринчи автобус йўналишга чиқди, деб хабар берди Тоштранс матбуот хизмати.

Шаҳар ҳокимияти 28 ўринли MAN автобусини йўналишга чиқараяпти. Кўчаларда ушбу автобусни Тошкент автобуслари учун одатий бўлиб қолган оқ-яшил ранги ва тепасига ўрнатилган газ баллонидан таниб олса бўлади.

Янги турдаги автобус олти ой мобайнида синовдан ўтди.

Табий газда ишлайдиган автобуслардан фойдаланиш энергия манбааларини тежаш ва табиатга еткизиладиган зарарни камайтиришга хизмат қилади.

Табий газнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши ва уни бошқа ёнилғи турларидан арзонлигини ҳисобга олганда, бундай автобуслар оммавий ва ишончли транспорт воситаси бўлиши аниқ.

 

Асосий мавзулар