16:55 11 Декабр 2016
Эфир
Қонун ва одил суд тимсоллари. Архив суръат

Прокуратура: Бизнес устидан қўзғатилган жиноий ишларни назорат остига оламиз.

© fotolia
Жамият
Ҳавола олиш
147 0 0

Бош прокурор тадбиркорлар йўлига ғов булаётган барча тўсиқларни олиб ташлаш мақсадида суд тизимини тубдан ўзгартириш кераклигини айтди.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. ПРокуратура органлари тадбиркорларни ҳимоя қилиш учун, уларга қарши қўзғатилган ишларни диққат билан ўрганиб чиқиши керак деб ҳисоблайди, республика бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев.    

Унинг сўзларига қараганда, охирги вақтда Ўзбекистонда, тадбиркорларни давлат назорат органларининг ноқонуний аралашувидан ҳимоя қилиш учун бир неча ҳужжатлар қабул қилинган.

“Тадбиркорга қарши қўзғатилган ҳар бир жиноий иш, бундан буён диққат билан ўрганиб чиқилади. Уларни асоссиз айбламаслик учун, мутахассислар далилларни диққат билан ўрганиб чиқиади,” – деди Абдуллаев, конференцияда сўзлаган нутқида.

Бош прокурор айтишича, тадбиркорларбизнесни рўйхатга қўйиш, рухсатнома ёки лицензия олиш пайти асосий қийинчиликларга дуч келади. Бундай пайтда улардан ортиқча ҳужжат талаб қилинади ва асосланмаган текширувлар  ўтказилади.

“Прокуратура ходимлари бу соҳада катта ишлар олиб бормоқда. 2015 йил бошидан буён, прокуратуранинг 71 ходими тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашгани учун жавобгарликка тортилди,” — деди у.  

Ўзбекистон жиноят кодекси 2015йил августда бир қатор моддалар билан тўлдирилди. Ушбу моддадалар мансабдар шахсларнинг тадбиркор фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларнинг ишини ноқонуний тўхтатиб қўйиш,  текширув жадвалига амал қилмаслик ва мажбурий ҳомийликка тортиш каби ҳатти-ҳаракатлар учун жавобгарликини оширди.

Ундан ташқари нақд пул беришдан бош тортиш, имтиёзлардан фойдаланишга қаршилик кўрсатиш каби ишлар учун банк ходимлари жавобгарлиги оширирлда.

Асосий мавзулар