Тошкентда автомобиллар экологик текширишдан ўтказилмоқда

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Медиабанкка ўтишАвтомобиллар ҳаракати
Автомобиллар ҳаракати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда “Тоза ҳаво” экологик акция ўтказилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Тошкентда 10 сентябрдан бошлаб Йўл патрул хизмати стационар ва кўчма постларида автомобилларни экологик текширувдан ўтказа бошлади, хабар берди Sputnikнинг Тошкентдаги мухбири.

Пойтахт ҳайдовчилари “Тоза Ҳаво” акцияси доирасида, бундай текширувдан йилига икки марта ўтадилар: апрелда ва сентябрда. Бир ой давомида Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси (ЙҲХББ) ходимлари гавжум кўчаларда автомобилларни саралаб текширадилар.

“Фойдаланиш муддати 15 йилдан ошган, карбюраторли ва дизелли автомобилларга алоҳида эътибор берилади. Зарарли моддалар нормадан ошганлиги аниқланганда от-улов эгасига жарима солиниб, камчиликни бартараф эттиришга йўриқнома берилади”, — тушунтирди Sputnik мухбирига уни тўхтатган ЙҲХ ходими.  

Пойтахтда автомобиллар сони тезлик билан ўсиб бормоқда. Ҳозирги кунда уларнинг сони 430мингда ошган, бошқа вилоятлардан келган ҳайдовчиларни ҳисобга олмаганда.

Жамоат транспорти ҳам бундан четда қолмайди. Автобус ва маршруткалар охирги бекатларда, транспорт паркларида текширилади.

Янгиликлар лентаси
0