10:21 22 Август 2017
Эфир
Жаҳон Банки штаб-квартираси. Вашингтон. Архив суръат

Жаҳон Банки Ўзбекистонга грант ажратди

© Flickr/ Shiny Things
Жамият
Ҳавола олиш
4910

Грант банкнинг траст фонди томонидан ижтимоий изланишлар мақсадида ажратилган

ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Жаҳон банки Ўзбекистонга фуқароларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий ҳимоя соҳасида давлат хизматлари тизимини ривожлантиришга 450 минг долларлик грант маблағи ажратди, хабар берди банк матбуот хизмати.

Маблағ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган лойҳаларга йўналтирилади.

“Лойҳанинг асосини, “ягона дарча” тарзида ишлайдиган, бутунлай янги бирлаштирилган идоралар тизимини ташкил қилишдир”, — деди матбуот хизмати.

Жаҳон банки 400 минг доллар маблағни Ўзбекистондаги кўчмас мулк ягона базасини ташкил учун ажратган.

Ундан ташқари, икки районда биринчи бўлиб аҳолини иш билан таъминлаш маркази очилади. Ушбу марказларда ахборот технологияларига асосланган бошқариш тизими жорий қилинган бўлиб улар ишни автоматлаштиришга мўлжалланган.

Лойҳа мақсади – йиғилган маълумотлар асосида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида шундай идоралар очиш учун йўриқнома таёрлаш ва ижтимоий ёрдам олувчилар рўйхатини тузиш.

Ушбу оператив ижтимоий изланишлар траст фонди ҳомийлари Буюк Британия, Россия, Швеция, Норвегия ва Австралия давлат ҳукуматлари.

Ўзбекистон 1992 йилдан бери Жаҳон Банки аъзоси. Шу вақтгача, ушбу кредит ва молиялаш ташкилоти Ўзбекистонга ёрдами 2 миллиард доллар атрофида умумий ёрдам кўрсатди.

Асосий мавзулар

  • Chevrolet Spark, архив сурат

    "Ипотека-банк" матбуот хизмати маълум қилишича арзон уй-жойлар учун пул тўлаётган мижозларга "Имконият" номли ютуқли омонат ҳам таклиф қилинган эди. Ютуқли лотереяда 5 минг 535 нафар, хусусан, Тошкент шаҳридан 2 минг 382 омонатчи иштирок этди

    1352
  • Пахта заводи

    Қишлоқ хўжалиги вазирига ғўза япроқларини кимёвий моддалар ёрдамида сифатли тўкиш ишлари ўтказилиши юзасидан қатъий ва доимий назорат олиб бориш, белгиланган муддатлар ва меъёрларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўриш ҳуқуқи берилди

    70
  • Сибирдаги дарахтни қайта ишловчи корхона

    Мазкур ҳужжат билан www.regulation.gov.uz манзилида тўлиқ танишиш ҳамда жорий йилнинг 31 августига қадар ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин

    159