19:30 07 Декабр 2016
Эфир
ИЭС Манометрлари. Архив суръат

Ўзбекистонда бинолар энергия самардорлиги оширилади

© Sputnik/ Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
54 0 0

Дастур деворларни иссқ-совуқ ўтмайдиган материаллар билан қоплаш, ойналарни ва томларни янгилашни ўз ичига олган.

 

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Иқтисодиёт вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистонда яқин вақт ичида бинолар энергия самарадорлигини оширишга қаратилган ўрта муддатли дастур қабул қилинади.

Ўзбекистон шаҳарларда жойлашган ижтимоий бинолар ва кўп хонадонли уйлар 2015 йил охиригача энергетик назоратдан ўтказилади. Ушбу назоарт натижалари энергия самарадорлигини ошириш дастури асосига ётқизилади.

“Ушбу энергетик назорат натижасида ҳар бир бинони истиш, ҳаво тозалаш ва сув билан таъминлаш тизимларининг ҳақиқий ишлаш тартиби ўрганиб чиқилади. Бу эса ўз навбатида келажакда ушбу тизимлар ишининг самарадорлгини оширишга ёрдам беради”, — деди суҳбатдош.  

Ҳукуматида энергия самардорлиги масалалари комиссияси тузилади.  

Стандартга мувофиқ бўлмаган самарасиз иситиш қозонларини ва сув иситиш мосламаларини янги замонавий ускуналар билан алмаштиришга алоҳида эътибор берилади.

Иститиш корхоналари ҳам четда қолмайди. Янги ускуналар 405 марказий район қозонхоналарида ўрнатилади. Улардан Тошкентда 143, Бухорода 68, Фарғона вилоятида 41 қозонхона.

Дастур бўйича жойлардаги қозонхоналарнинг 1151и янгиланади, 656си қайта қурилади. Улардан Тошкентда 535 қозонхона, Наманганда 277та ва Фарғона вилоятида 250та.

ТОШИССИҚҚУВВАТИ вакили сўзларига қараганда, ҳозир пойтахтнинг Сергели туманида иссиқлик билан таъминлаш тизимини бутунлай ёпиқ тизимга ўтказиш бўйича бирнчи синов лойҳаси амалга оширилмоқда. Хусусан, корхона мутахасисслари кичик исситиш станциялари, хусусий иссиқлик ҳисоблагичлари ўрнатишмоқда. Яна қозонхоналарда ҳам қайта қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Мутахассислар фикрича, қайта қурилган қозонхоналар самаралиги 90%га ошади.

 

 

Асосий мавзулар