16:59 11 Декабр 2016
Эфир
Тошкент-Москва поезди келди. Архив суръат

Темир йўл чипталари арзонлашади

© Sputnik/ Алексей Филиппов
Жамият
Ҳавола олиш
160 0 0

Халқаро йўналишларда темир йўл чипталари 25-45%га арзонлашади

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. "Ўзбекистон темир йуллари" халқаро йўналишларда қатнайдиган поездлар чипталарига чегирма эълон қилди. Темир йўл чипталари чегирмалари 1 сентябрдан 30 ноябрга қадар амал қилади.

Чегирма миқдори билет қанча олдин сотиб олинганига боғлиқ бўлади. Поезд жўнашидан бир ой олдин – 45%, 6 кун олдин – 35%. Плацкарт вагонларда чегирмалар бироз камроқ 35% ва 25% фоизни ташкил қилади.

Агар чипталар поезд жўнашидан бир кун олдин сотиб олинса – чипта нархига 5% қўшимча тўлов киритилади.

Ўзбекистон темир йўллари компанияси 1994 йилда, Ўрта Осий темир йўллари ташкилоти асосида  ташкил қилинган. ЎТЙ юк обороти респпубликада жами ташилган юкларнинг 90%ни ташкил қилади.

Асосий мавзулар