19:30 07 Декабр 2016
Эфир
Москва Жомеъ масжиди. Архив суръат

Москвада янги Жомеъ масжиди очилади

© Commons.wikimedia/ Maqivi
Жамият
Ҳавола олиш
205 0 0

Москвада 2015 йил 23 сентябр куни янги Жомеъ масжиди очилади.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россия Федерацияси пойтахти Москвада 2015 йил 23 сентябр куни янги Жомеъ масжиди очилади. Очилиш маросимида Россия президенти Владимир Путин ва бошқа бир неча давлатлар президентлари келиши кутилмоқда. Масжид “Проспет мира” метро станцияси яқинида жойлашган.

Масжиднинг тантанали очилиш маросимига Россия Муфтийлар кенгаши раиси шайх Равил Ғайнутдин таклифига биноан Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси Масжидлар бўлими бошлиғи Йўлдошев ва Мусулмонлар идораси матбуот котиби Нуриддинов бугун Москвага жўнаб кетишди, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабарига кўра.

Ушбу масжид ўрнида 111 йил аввал қурилган қичикроқ масжид бўларди. Байрамларда мусулмонлар унга сиғмасди. Янги масжид бўлса 10 000 кишига мўлжалланган бўлиб, у энг замонавий талабларга жавоб беради. Унда аёллар ва эркаклар учун алоҳида кириш жойи, ногиронлар учун қулайликлар кўзда тутилган. Масжид қурилиши 8 йил давомида олиб борилди.

Асосий мавзулар