16:57 08 Декабр 2016
Эфир
Хакерлик учун жазо. Архив суръат

Экстремистик сайтларнинг 90% МДҲ ҳудудидан ташқарида жойлашган

© fotolia
Жамият
Ҳавола олиш
101 0 0

Россия ва бошқа МДҲ давлатларига қарши очиқдан-очиқ ахборот уруши олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Экстремистик манбааларнинг 90% МДҲ давлатлари чегараларидан ташқарида жойлашган. Террорчиликка қарши кураш маркази раҳбари полиция генерал-полковниги Андрей Новиковнинг фикрига қараганда.

Генерал-полковник “Ислом давлати”нинг  “медиа-империяси” таъсири жуда кучли сезилмоқда. Лекин бу аҳолига таъсир кўрсатаётган экстремистик субъектларнинг биргинаси эмас.   

“Нарсаларни ўз номи билан атаганда, Россияга нисбатан ҳам, МДҲнинг бошқа давлатларига нисбатан ҳам очиқдан-очиқ ахборот уруши олиб борилмоқда. Фуқароларимизнинг радикал оқимларга қўшилиб қолиши, кўп ҳолларда, ташқи таъсир оқибатидир”, — дейди Новиков.

Марказ раҳбари яна бир қизиқ феноменга диққатини қаратди, экспертлар фикрича баъзи фуқаролар фикр-мулоҳазалари интернетда олиб борилаётган тарғибот таъсири остида, кескин ўзгариб, радикаллашиб уларнинг террорчилар сафига қўшилишига сабаб бўлмоқда. 

Ҳозирги пайтда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи, дунё хавфсизлигига таҳдид солаётган асосий омил бўлиб қолмоқда. Охирги бир неча йил ичида жангарилар Ироқ ва Сурия чегараларида катта ҳудудларни эгаллаб олишди. Ундан ташқари террорчилар ўз таъсирини шимолий Африка давлатларига, хусусан, Ливия мамлакатига тарқатмоқчилар.

Асосий мавзулар