16:54 08 Декабр 2016
Эфир
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов. Архив суръат

Ислом Каримов ўқитувчиларни Устоз ва мураббийлар куни билан табриклади

© Sputnik/ Михаил Климентьев
Жамият
Ҳавола олиш
297 0 0

Одатга кўра Ўзбекистонда ҳар йили 1 октябр Устоз ва мураббийлар куни нишонланди.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ислом Каримов ўқитувчиларни касб байрами билан табриклади, Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра.

Давлат раҳбари устозларга уларнинг меҳнати учун миннатдорчилик билдирди ва уларга бахт-саодат ва касбларига унумдорлик тилаб қолди. Президентнинг сўзларига қараганда ҳар бир инсон, қаерда ишламасин, қандай касб эгаси бўлмасин, унга билим ва тарбия бериб, мустақил ҳаётга йўллаган инсонни ҳурмат билан эсга олади. 

«Ҳақиқатан ҳам, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бағишлаб, барчамизга эзгуликдан сабоқ берган, отадек мўътабар, онадек меҳрибон сиз, азиз устозларнинг ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган машаққатли ва шарафли меҳнатингиз учун ҳар қанча таҳсин ва ташаккурлар айтсак, арзийди», — деди Президент.

Ислом Каримов, ёш авлодни тарбиялаш бўйича, давлат олдида турган асосий вазифаларни эслатиб ўтди. Жумладан Президент “ёш авлодни эски замоннинг ақида ва қолипларидан озод, ҳозирги ўзгарувчан замон билан бирга қадам ташлай оладиган, мустақил фикр юритадиган, ривожланган давларлардаги ҳамёшлари билан баробар беллаша оладиган, доимий изланишда бўлган, ўз юрти ва ўз халқи билан мағрурланиб яшайдиган қилиб табиялашимиз керак”, — деди.    

Давлат раҳбари, бундан 18 йил олдин қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва 2004 йилда тасдиқланган Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастури, фақат таълим тизимини эмас,  балки бутун жамият ҳаётини кескин ўзгартириб юборганига, бугун яққол гувоҳ бўлмоқдамиз.

«Бугунги кунда миллионлаб болаларимиз янги барпо этилган ва қайта қурилган 10 мингга яқин мактабларда, 1556 та лицей ва коллежларда, 70 дан зиёд олий ўқув юртларида — янги таълим тизими асосида билим ва тарбия олиб, замонавий касб-ҳунарларга эга бўлиб, ҳаётда ўз муносиб ўрнини топмоқда. Бу мамлакатимиз таълим моделининг самараси ва рақобатдошлигини халқаро майдонларда яққол намоён этмоқда», — деди президент табрик сўзида.

Шу билан бирга президент, замон талабига жавоб бериш ва дунёнинг етакчи ОТМлари билан баравар қадам ташлаш учун, янги технологиялардан ўқув жараёнида фойдаланишнинг муҳимлигини, таъкидлади.

Бундан ташқари давлат раҳбари битирувчиларни иш билан таъминлаш муаммосига алоҳида эътибор қаратиб, бу борада республикада бир неча дастурлар амалга оширилаётганлигини айтиб ўтди.

Ислом Каримов ёшлар тарбияси мавзусига ҳам тўхталиб, ташқи мафкуравий хавфларга қаршилик кўрсатишнинг муҳимлигини таъкидлади.

Ҳаммага маълумки, мафкуравий, тарбиявий соҳада ҳеч қачон бўшлиқ бўлмайди. Агар бунга озгина имкон берсак, пайдо бўлган бўшлиқни дарров бизнинг дунёқарашимиз ва руҳиятимизга ёт кучлар эгаллаб олади”, — деб огоҳлантирди Каримов.

Шу сабаб билан у жамоатчиликдан ёш авлодни эксремистик ва террорчилик ташкилотлар таъсиридан сақлашни сўради.

Нутқининг охирида Президент устоз ва ўқитувчиларга уларнинг меҳнати учун яна бир бор миннатдорчилик билдирди ва келгуси ишларида омадлар тилади.  

Асосий мавзулар