19:26 07 Декабр 2016
Эфир
Педагог Галина Иванушкина

Галина Иванушкина: Ҳатто иккичилар ҳам менда яхши хотиралар қолдирди

Карим Пулатханов
Жамият
Ҳавола олиш
41 0 0

Ўзбекистонда 1 октябр Устоз ва Мураббийлар куни. Sputnik мухбири ҳам ўз ўқитувчисини байрам билан табриклади.

Тошкент, 1 октябр — Sputnik.  Иванушкина Галина Ивановна бир қанча ўқувчи ва студентлар авлодини тарбиялаган педагог, ўқитувчи. 

Ўзининг 40 йиллик иш фаолияти давомида Галина Ивановна Ўзбекистон ўқитиш тизимида умумий ўрта таълим мактабидан Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг тилшунослик бўлими ўқитувчиси даражасигача кўтарилди.

Бугун, Ўзбекистонда Устоз ва мураббийлар кунида, хизматлари учун нафақа олаётган Галина Ивановна билан Sputnik мухбири суҳбатлашди. 

Галина Ивановна дарс берган вақтларини мамнуният билан эслайди. Унинг телефони эрта тонгдан тиним билмайди, собиқ ўқувчилари ва талабалари байрам билан табриклаб телефон қилишмоқда. 

«Замонавий ўрта ва олий мактаблар Ўзбекистонда узоқ ривожланиши йўлини босиб ўтди. Мен, албатта, совет мактабида ишлашни бошлаганман, ҳозирга пайтда кўп нарса бутунлай ўзгарди. Таълим  талаблари, дастурлар, стандарт ва технология ҳамда таълим муҳитининг ўзи ўзгарди» деб ўз фикрини билдирди Иванушкина. 

Мисол учун ўқитувчи тимсолини олсак, аввал ушбу образнинг ўзи ўқиш жараёнида муҳим ўрин эгаллар эди. Ҳозир бўлса, тараққиёт ва технологиялар асрида, сиз компьютер технологиялари, интернет ва бошқа замонавий йўналишлар билан таниш бўлмасангиз, ўқитувчилик касбига даъво қилиш қийин, деб ҳисоблайди педагог.

Иванушкинанинг фикрига кўра, ўқитувчи бугун ҳам катта мажбурият ва маъсулият юкланган муҳим шахс. 

Замонавий педагогик ва информацион технологиялар, бугунги кун ўқитувчисига, таълим жараёнини ғайриоддий, завқли ва қизиқарли қилиш учун катта имкониятлар бераяпти, лекин, ўқитувчи учун ушбу замонавий технологиялар билан ҳаддан зиёд қизиқиб кетиб, асл билимлар йўқолиб ё четда қолиб кетмаслиги керак. 

Ёшлар билан ишлаш – тақдир совғаси. 

Галина Ивановна, энди ишни бошлаган вақтларини, юрагида титроқ ва катта ҳаяжон билан илк бор рус тили дарси ўтишга кирганини эслайди. Ушанда болакайларга уни эшитиш қизиқ бўлармикан, ўтирган комиссия аъзоларининг қарори қандай бўларкин, деб қанчалик ҳаяжонланганини эслайди. 

 «Йилдан йил ўтиши билан ўз касбимга муҳаббатим ошиб борди, ўзимни мактаб ва ўқувчиларсиз тассаввур қила олмайдиган даражада. Шундай бўлсада мен ривожланишни, олимлик унвонини олгим келарди. Ўқишимни давом эттириб кандидантликни ёқлаб, олий ўқув юртида талабаларга дарс бера бошладим. Албатта бу бутунлай бошқа талаб, бошқача услуб. 

Галина Ивановнанинг ўқувчилариданкўпчиллиги бугунги кунда илғор мутахассисларга айланган – тадбиркор, артист, қурувчи ёки педагог. Улар учрашган пайтларда албатта эслашга арзигулик бирор кулгули воқеа топилади, чунки ўша вақтларда қизиқарли воқеалар кўп бўлган.

Ёш авлод билан ишлаш – бу тақдирнинг совғаси. Чунки ўқув жараёнида уларга билиб беришдан ташқари, ўзинг ҳам улардан ёшликнинг ижобий қувватини, илмга бўлган ташналикни туясан. Синфда ёки аудиторияда берилган ҳар қандай илмоқли савол, ўз устингда янада ишлашга, ўзингда ижобий фазилатларни тарбиялашга туртки бўлади. 

«Албатта иккичи ўқувчилар ҳам бор эди, лекин ҳатто улар ҳам менга кўп яхши таасуротлар қолдиришган. Ҳозир уларнинг кўпчилиги салобатли «амакилар»га айланган. Байрамларда келиб, табриклаб туришади», дейди муаллим. 

Галина Ивановна – ўқитувчилик бу, одамларга ҳар доим керак бўладиган абадий касблигига ишончи комил. Чунки ўсиб улғаяётган ёш авлоднинг қандай камол топиши, тақдири қандай бўлиши айнан ўқитувчига боғлиқ. 

Бугунги кунда, инсоният ўз фарзандининг тарбиясини илм олишиини кимга ишониб топшириши, муҳим саволлар орасида энг устуни бўлади.

Компютер ўз йўлига, ўқитувчилар бўлса доимо керак. Уларнинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди, деди сўзининг охирида Галина Иванушкина. 

 

Асосий мавзулар