08:18 24 Сентябр 2017
Эфир
Кўп хонадонли уйларда иссиқлик радиатори ўрнатиш. Архив сурат

Энг кўп шикоят коммунал хизматлар устидан тушмоқда

© Sputnik/ Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
69 0 0

Давлат рақобат қўмитасига мурожаатлар кўпайиши - Ўзбекистон ҳукумати истеъмолчилик маданиятининг ўсиши ва жамият ўз-ўзини бошқариш механизмларининг ишга тушиши белгиси.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Давлат Рақобат қўмитасининг ҳисоботига кўра, ушбу ташкилотга йўлланган шикоятларнинг катта қисми коммунал хизматлар соҳасига тегишли дейилмоқда.

Умумий шикоятларниг 58% — коммунал хизматлар соҳаси ишига, 19% — савдо-сотиқ ва умумий овқатланиш корхоналари фаолиятига, 9% — транспорт соҳаси ва 13% — қолган соҳаларга тегишли.

Охирги 9 ой мобайнида қўмитага 3,6 минг аҳоли мурожаат қилди. Кўмита хабарига кўра, барча шикоятлар текширувдан ўтказилди.

4,9 минг истеъмолчилар қабул қилинди, улардан 3,2 минг киши газ таъминоти, 1,5 минг киши электр таъминоти ва 117 киши бошқа масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Коммунал хизматлар соҳасидаги муаммоларни ва аҳоли мурожаатларини тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида, муассасада ушбу соҳалар бўйича алоҳида мутахассислар ишлайди. Уларга ҳар ким мурожаат қилиши мумкин.

Ундан ташқари Ўзбекистон фуқаролари, тумандаги Давлат рақобат қўмитаси иши ҳақида марказий Давлат рақобат қўмитасига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконига эга.

 

Асосий мавзулар