16:07 22 Ноябр 2017
Эфир
Франция президенти Франсуа Олланд. Архив сурат

Франсуа Олланд Ислом Каримовни Парижга таклиф қилди

© Sputnik/ Сергей Гунеев
Жамият
Ҳавола олиш
4420

Ўзбекистон раҳбари ушбу таклифга ҳали жавоб бермади. Иқлим ўзгаришларига бағишланган БМТ анжумани 30 ноябрдан 11 декабргача бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Иқлим ўзгаришлари бўйича Франция элчиси Беранжер Кэнси Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар берди Ўзбекистондаги Франция элчихонаси.

Париж дипломатик хизмати раҳбари Франсуа Олланднинг Ислом Каримов номига йўлланган таклифномасини президентга тақдим этди.

Тошкентда Кэнси иқлим ўзгаришлари мавзусида лекция ўқиди. Унда Ўзбекистон Гидрометео маркази, Қишлоқ ва ва сув ҳўжалиги вазирлиги, Орол денгизи қутқариш фонди, Давлат Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўрта Осиё Экология маркази ходимлари қатнашди.

Учрашув давомида элчи Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўрилган чоралар борасида алоҳида тўхталиб ўтди.

Дунёда иқлим ўзгариши борасида янги келишувга эришишга бағишланган XXI анжуман Парижда 30 ноябрдан 11 декабргача бўлиб ўтади.

 

Асосий мавзулар