22:36 21 Ноябр 2017
Эфир
ЙҲ қоидабузарликларини қайд қилиш маркази. Архив сурат

ЙҲҚ бузиш видеоқайд қилинганда ўзгача тартибда кўриб чиқилади

© Sputnik/ Григорий Сысоев
Жамият
Ҳавола олиш
243 0 0

Адлия вазирлиги ходими ЙҲ қоидабузарликларини кўриб чиқиш тартибига киритилган ўзгаришларни тушунтириб берди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Sputnik мухбири Ўзбекистон Адлия вазирлиги ходимига мурожаат қилиб, яқинда қабул қилинган ЙҲ қоидабузарликларини кўриб чиқиш тартибига киритилган ўзгаришларни изоҳлаб беришни сўради.

Адлия вазирлиги ходимининг сўзларига қараганда, ушбу ўзгаришларда Тошкентнинг асосий чорраҳаларида видеокамералар ўрнатилиши мунособати билан эҳтиёж пайдо бўлди. Ҳозирги кунга қадар камералар синов тартибида ишламоқда.   

Ўзгаришларнинг асосий моҳияти шундаки, бундан буён, агар ЙҲ қоидабузарлик ҳолати: тезликни ошириш, светофор таъқиқлаш сигналига амал қилмаслик ёки бошқа қоидабузарликлар, махсус техник воситалар ёрдамида қайд қилинганда, баённома тузилмайди, бирданига жарима солиш ҳақида қарор қабул қилиниб, далолат ва жарима паттаси тўғридан-тўғри қоидабузар манзилига почта орқали юборилади.

Махсус техник воситалар ёрдамида қайд қилинган қоидабузарлик учун жавобгар шахс деб — транспорт воситасининг эгаси белгиланади, жисмоний ёки юридик шахс бўлишидан қатъий назар.  

Адлия вазирлиги ходимининг сўзларига қараганда, ушбу қоидалар, ЙҲнинг тўлақонли қатнашчиси бўлган пиёдаларга ҳам тегишли. ЙҲ қоидасини бузган пиёдаларга ҳам жарима солинади. Агар пиёда жаримани дарҳол тўласа унга патта берилади. Агар дарров тўлашнинг иложи бўлмаса баённома тузилади.

“Махсус воситалар ёрдамида қайд қилинган қоидабузарликлар жарималари 60 кун ичида тўланиши керак. Қайд қилинган қоидабузарлик — ноҳақ деб шикоят қилинган ҳолларда, шикоят кўриб чиқилиб, рад жавоби берилганидан кейин 30 кун ичида”, — деди мутахассис.

Фақат махсус тезкор хизматларга тегишли автомобиллар ҳайдовчилари ва қонун бўйича устунворлик ҳуқуқига эга бўлган автомобиллар ҳайдовчилари камералар ёрдамида қайд қилинган жарималардан озод қилиниши мумкин.

Ушбу хизмат ходимлари тезкор ва кечиктириб бўлмас хизмат вазифасини ўтаётганлигини ҳужжатлар ёрдамида тасдиқлаганда маъмурий жавобгарликка тортилмайди ва қоидабузарлик “ўта зарурат юзасидан  амалга оширилган” деб тан олинади.

Қолган масалаларда, йўриқноманинг барча ҳолатлари Маъмурий жавобгарлик кодекси нормаларига мувофиқлаштирилган.

 

Асосий мавзулар