Патент тўловлари автоматик равишда текширилади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишМигрантлар имтиҳон топширмоқда
Мигрантлар имтиҳон топширмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Федерал миграция хизмати патентлар тўловини ҳақидаги маълумотларни ҳар куни янгилайдиган бўлди.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Патентлар тўлови ҳақидаги маълумотларни автоматик равишда ҳар куни янгилаш, қалбаки квитанциялар ишлатиш олдини олади, ФМХ матбуот хизмати хабарига кўра.

Ушбу йил бошидан бошлаб МДҲ фуқаролари Россияда ишлаш ҳуқуқи олиш учун патент расмийлаштириши шарт. Патент бир йил муддатга берилади ва у фақат аванс пули тўланган муддатга амал қилади.

“Аванс тўланган патентлар ҳақидаги маълумотлар ҳар куни янгиланади. Бу қалбаки квитанциялар ишлатишни олдини олади”, — деб хабар берди матбуот хизмати.

Агар тўланганлиги ҳақидаги маълумот ФМХ хизматига етиб келмаса чет эл фуқароси маъмурий жавобгарликка тортилиши, унинг патенти бекор қилиниши ва Россия ҳудудига кириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

Патент тўловини ҳақидаги маълумотни автоматик аниқлаш механизми ФМХ ва Федерал Ғазначилик билан мувофиқлаштирилган.  

Ушбу йилда миграция хизмати чет эл фуқароларига умумий ҳисобда 1,5 миллион патент расмийлаштирган. Регионал бюджетларга 24,2 миллиард рубл даромад тушди. Бу ўтган 2014 йилга қараганда 1,7 бараварга кўп.

 

Янгиликлар лентаси
0