08:41 27 Июн 2017
Эфир
Толибон жангарилари. Архив сурат

Миллий хавфсизлик хизмати: ИДдан қочган жангарилар Ўзбекистонда бошпана топишга уриниб кўради

© Commons.wikimedia/ isafmedia
Жамият
Ҳавола олиш
45710

Ўзбекистон МХХ чегара ҳудудларига яқин жойларда яшаётган аҳоли билан иш олиб бормоқда. Улар хуусан, аҳолини ИШИДдан қочган жангарилар Ўбекистон ҳудудида бошпана топишга уриниб кўриши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқдалар.

 

ТОШКЕНТ, 30 окт  — Sputnik.  “Толибон” ва “Ислом давлати” гуруҳларидан қочган жангарилар Ўзбекистонда бошпана топишга уриниб кўради, деб хабар берди РИА Новости, ўзга ОАВ хабари асосида. 

ОАВ хабарига кўра, Афғонистон, Сурия ва Ироқдаги террорчи гуруҳлари сафидан қочган жангарилар Ўзбекистон ҳудудида бошпана топишга ҳаракат қилиб кўради. Ушбу мунособат билан МХХ ходимлари чегарага яқин ҳудудларда яшовчи аҳолини огоҳлантирмоқда. 

“Жангарларга давлат чегарасини кесиб ўтишда, маҳаллий аҳолининг баъзи, ўз манфатини халқ хавфсизлигидан устун қўядиган, вакиллари ёрдам бериши мумкин. Бу бизларни янада диққатли ва огоҳ бўлишга чақиради”, — деб Навоий вилояти  МХХ вакиллари сўзини келтиради нашр.

Олдинроқ Ўзбекистон ҳукумати аҳоли орасида ИД мафкураси таъсирига қарши чораларни кучайтирганди. Ҳукумат ушбу экстремистик илимнинг тарқалишига қарши нафақат махсус хизматлар ёрдамидан, балки аҳоли, ОАВ ва мусулмон жамоати вакиллари ёрдамидан ҳам фойдаланмоқда. Хусусан Тошкент ва бошқа вилоятларда маҳалла қўмиталари вакиллари ва тартибни сақлаш кўнгиллилари билан семинар ва учрашувлар ўтказилмоқда.

Ҳуқуқни сақлаш органлари вакиллари маҳаллий маъмурият вакиллари билан учрашиб уларга чет элга йўл олаётган аҳоли билан профилактик суҳбатлар ўтказиш борасида тавсияномалар бермоқда. Шу билан бирга аҳолига Ўзбекистон хавфсизлигига таҳдид солаётган, амалдаги террорчи гуруҳлар ҳақида маълумотлар берилмоқда.

Яқинда Ўзбекистон пойтахтида “Хизб ут-Таҳрир” экстремистик гуруҳига алоқадор бўлган 16 киши қўлга олинди. Республика ИИВ хабарига кўра, қўлга олинганларнинг бир қисми чет эл сафарида бўлган пайтида “Хизб ут-Таҳрир” мафкураси таъсирига тушиб  қолган, ўз ватанларига қайтгач, ушбу экстремистик мафкурани ўз турмуш ўртоғи ва вояга етмаган болаларига “мажбурий равишда уқтира бошлаган”.

Қўлган олинганлардан катта миқдорда экстремистик мазмундаги адабиётлар топилган.

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи бугунги кунда дунё хавфсизлигига таҳдид солаётган энг катта хавфлардан бири. Уч йил давомида террорчилар Ироқ ва Сурия ҳудудида катта майдонларни эгаллаб олишга муваффақ бўлишди.

 

Асосий мавзулар