08:42 27 Июн 2017
Эфир
Кишан солинган қўллар. Архив сурат

Наманганда экстремистик ғоялар тарғиботчиларига суд ҳукми ўқилди

© fotolia
Жамият
Ҳавола олиш
106 0 0

Тўрт фуқарога экстремистик мазмундаги адабиётларини тарқатгани учун етти йилдан саккиз йилгача қамоқ жазоси белгилади.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Наманган вилояти суди тўрт нафар фуқарога  “Туркистон ислом ҳаракати” террорчилик гуруҳи адабиётларини тарқатгани учун етти йилдан саккиз йилгача қамоқ жазоси белгилади, ҳуқуни сақлаш органи вакили маълумотига қараганда.

Судланганлар диск ва флеш-карталарда “ТИҲ” ва “Ислом халифалиги” тузишни тарғиб қилувчи, аҳолини Афғонистон, Покистон ва Туркияга чиқиб жангариларга қўшилишни тарғиб қилувчи матнларни тарқатганлар. Тергов маълумотларига қараганда, судланганлар “ТИҲ” таъсирига Россияда ишлаб юрган вақтларида тушиб қолган.

Ўзбекистонда “ТИҲ” аъзолари ва уларга тарафдор шахслар тез тез ҳуқуқни сақлаш органлари эътиборига тушиб туради. Ушбу йилнинг август ойида Навоий шаҳридан бир фуқаро ҳам экстремистик тушунчадаги аадабиётларни контрабанда қилганлиги учун олти йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Штаб-квартираси Афғонистонда жойлашган “ТИҲ” 1996 йилда Афғонистонда ташкил қилинган эди. Ташкилот Ўзбекистонда таъқиқланганидан сиёсий партия аъзорлари томонидан ташкил қилинган бўлиб у “Толибон” ва “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳлари билан боғлиқ. Россия ва Ўрта Осиё мамлакатлари ушуб ташкилотни террорчи гуруҳ деб эълон қилган. 2014 йил октябрида, ташкилот раҳбари Усмон Ғози гуруҳнинг “Ислом давлати” террорчи ташкилотига қўшилганлигини эълон қилди.

Асосий мавзулар