08:44 27 Июн 2017
Эфир
Автомобил йўлинии таъимрлаш. Архив сурат

Тошкентда 12 декбргача йўл таъмирлаш ишлари якунланади

© Sputnik/ Михаил Мордасов
Жамият
Ҳавола олиш
16 0 0

Тошкент ҳокимияти вакиллари сўзларига қараганда 12 декбргача бир неча йўлларда таъмирлаш ишлари якунланади. Ҳозир видео назорат камералари ўрнатилаётган ва трамвай йўллари қазиб олинаётган йўлларда ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Тошкент ҳокимияти таъмирланиши режалаштирилаётган кўчалар рўйхатини ва таъмирлаш якунлов муддатини эълон қилди.  

Ушбу қарор аҳолининг норозилигига сабаб бўлган, Зиёлилар кўчасидаги йўл таъмирлаш ишларидан кейин чиқди. Эслатиб ўтамиз Зиёлилар кўчасида йўл “усталари” керакли огоҳлантириш белгилари ўрнатмаганлиги сабабли бир неча автомобиллар улкан чуқурликка тушиб кетган, дарахтларга урилган ва бошқа хил жиддий зарар кўрган эди. Ушбу ҳодиса ижтимоий тармоқларда кўпчиллик ҳайдовчиларнинг норозилигига сабаб бўлганди.

Шаҳар ҳокимияти ушбу кўчадаги таъмирлаш ишларини 12 ноябрга қадар якунлашга ваъда берди. Кичик ҳалқа йўли, Мукимий, Генерал Узоқов, Саккокий, Маҳорат ва Шароф кўчаларида ҳамда Аҳмад Дониш ва Абдуллар Қодири кўчалари оралиғи ундан ҳам олдин битирилади.

Қарорда таъкидланишича, ушбу рўйхатга видео назорат камералари ўрнатилаётган ва трамвай йўллари қазиб олиб ташланаётган кўчалар ҳам киритилган.

 

Асосий мавзулар