16:07 22 Ноябр 2017
Эфир
Режиссер Георгий Юнгвальд-Хилькевич. Архив сурат

"Д'Артаньян ва уч мушкетёр" фильми режиссёри Юнгвальд-Хилькевич вафот этди

© Sputnik/ Руслан Кривобок
Жамият
Ҳавола олиш
27 0 0

"Д'Артаньян ва уч мушкетёр", “Иф қалъаси маҳбуси”, “Хавфли гастроллар” ва бошқа машҳур филмлар режиссери Юнгвальд-Хилькевич Тошкентда туғилиб ўсган.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Москвада 82 ёшида, таниқли режиссер  Георгий Юнгвальд-Хилькевич, вафот этди, РИА Новости LifeNews хабари асосида.

Томошабинларга режиссер ўзининг "Д'Артаньян ва уч мушкетёр", “Иф қалъаси маҳбуси”, “Хавфли гастроллар” ва бошқа фильмлари орқали яхши таниш.

Олдин Россия ОАВлари режиссернинг тўсатдан касалхонага ётқизилганлигини хабар берган эди.

Георгий Эмильевич Юнгвальд-Хилькевич 1934 йил 22 октябрда Тошкентда туғилган. 1956 йилда у Тошкент Архитектура институтини 1963 йилда эса Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтини битирди.

Ўзбекфильмда ва Тошкентнинг бир неча театрларида рассом вазифасида, Тошкент мюзик-холлининг бадиий раҳбари бўлиб ишлаган. 1966 йилдан бошлаб Одесса киностудиясида режжисер сифатида фаолият кўрсатиб келди.

 

Асосий мавзулар