Қониқарли баҳо олган бюджет талабалари контракт тизимига ўтказилиши мумкин

Oбуна бўлиш
Ўқув йили натижасида 55 - 70 балл тўплаган бюджет талабалари контракт тизимига ўтказилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Давлат гранти асосида таълим олаётган талабанинг баҳолари паст бўлса, у контракт-тўлов тизимига ўтказилади. Ушбу қоида 2016 йилга қабул қилинган бюджет йўриқномасида таъкидлаб ўтилган.  

Ўқув йили натижаларига кўра, талабанинг баҳолари “қониқарли” даражада бўлса, яъни 100 баллик тизим бўйича 55 дан 70 баллгача бўлса, ушбу талаба келаси ўқув йилида мазкур ОТМнинг тўлов контракт тизимига ўтказилади.

Академик қарздорлик ёки ички қонун-қоидаларни бузганлиги учун талабалар сафидан чиқарилганда, талаба унинг ўқиши учун сарфланган давлат маблағини қайтаришга мажбур бўлади.

Ушбу чоралар давлат бюджетидан оқилона фойдаланиш ва талабаларнинг яхши билим олишига қўшимча туртки сифатида амалга оширилмоқда. Қонун 2016 ўқув йилдан бошлаб амалга киради. Талаба ва ОТМ орасида тузиладиган шартномада ушбу ҳолатлатлар аниқ белгиланган бўлади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда билим олаётган талабаларнинг 30% давлат гранти асосида ўқийди.

 

Янгиликлар лентаси
0