17:25 18 Август 2017
Эфир
Қонун ва одил судлов рамзлари. Архив сурат

Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди

© fotolia
Жамият
Ҳавола олиш
40031

Биринчи марта жиноят содир этган шахслар, аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, шунингдек чет эл фуқаролари ва 60 ёшдан ошган эркаклар жазодан озод қилиниши мумкин.

 

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Конституция қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан “Амнистия тўғрисида Қарор” қабул қилди.

Таъкидланишича, биринчи марта жиноят содир этган шахслар, аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, шунингдек чет эл фуқаролари ва 60 ёшдан ошган эркаклар жазодан озод қилиниши мумкин.

2014 йилда 52,498 минг кишига нисбатан амнистия қўлланилган, шундан 3,289 минг нафари озодликка чиқарилган.

Узоқ муддатга ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган; жиноий уюшма таркибида жиноят содир этганларга мазкур амнистия акти татбиқ этилмайди.

Амнистия кимларга нисбатан қўлланилиши ҳақида кейинроқ маълумот берилади.

 

Асосий мавзулар