17:32 18 Август 2017
Эфир
Ўзбекистон Ҳаво йуллари миллий авиакомпанияси. Архив сурат

Ўзбекистон Ҳаво Йўллари Россияда бир неча фахрий ёрлиқлар олди

© Gennady Misko
Жамият
Ҳавола олиш
2010

Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Сочи ва Домодедово аэропортларидан фахрий ёрлиқлар олди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Сочи аэропортида энг пунктуал авиакомпания деб тан олинди, компания матбуот хизмати хабарига кўра.  

Сочи, Краснодар, Анапа ва Геленджик аэропортларини бошқарувчи авиация холдинги Базэл Аэро, 2015 йил ёзги парвозлар натижаси бўйича, Ўзбекистон Ҳаво Йўлларига Краснодар вилоятида авиация ташувларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун фахрий ёрлиқ топширди.

Ушбу йилнинг июл ойида Домодедово аэропорти Ўзбекистон Ҳаво йўллари 138 рейсни жадвалга мувофиқ равишда бажаргани учун “энг пунктуал компания”, — деб тан олди.   

Бугунги кунда Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Европа, Осиё, Америка ва Япониянинг 40дан ортиқ шаҳарларига парвозлар ташкил қилиб келмоқда. Дунёнинг 25 мамлакатида компания ваколатхоналари очилган.

 

Асосий мавзулар