ОТБ Ўзбекистон миллий автомагистрали қурилишига 150 млн $ ажратди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишМагистрал қурилишида йўл-қурилиш техникаси
Магистрал қурилишида йўл-қурилиш техникаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маблағ А-380 магистралининг “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнау” бўлагини таъмирлаш учун ишлатилади.

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Осиё Тараққиёт банки Директорлар кенгаши Ўзбекистонга 150 миллион доллар кредит беришни маъқуллади. Республика Молия вазирлиги тасарруфидаги Йўл фонди вакилининг сўзларига қараганда ушбу кредит миллий автомагистрал қурилишига сарфланади.

ОТБ қарзи 25 йилга берилган бўлиб, 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган. Имтиёзли давр мобайнида кредит банк ставкаси LIBOR ставкасига асосланган, яъни нисбатан паст бўлади.

Бу, 2011 йилда тасдиқланган, Ўзбекистон миллий автомагистрал қурилиш учун ажратилган 500 млн $ маблағнинг, охирги учинчи транши бўлиб, “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнау” автомобил йўлини таъмирлаш учун ишлатилади. Хусусан ушбу йўлнинг 87км бўлагини 2 қаторли асфалт  қопламдан 4 қаторли цемент-бетон қопламга алмаштиришга сарфланади.

Биринчи 2 транш 2011-2012 йилларда ажратилган бўлиб мамлакат шарқидаги А-373 йўлини қайта қуришга сарфланган эди.

Ҳозирги вақтга келиб Ўзбекистон миллий автомагистрал қурилишига ОТБ кредитлари ҳисобидан  1,1 миллиард  доллар сарфланди. Маблағлар А-373 магистралининг “Тошкент – Андижон” бўлаги ва  А-380 магистралининг “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнау” йўлларини таъмирлаш ва кенгайтиришга сарфланган.

 

Янгиликлар лентаси
0