06:18 13 Декабр 2017
Эфир
Sputnik халқаро ахборот агентлиги логотипи. Архив сурат

Европа ва АҚШ аҳолиси Россиянинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатларини ижобий баҳолашди

© Sputnik/ Алексей Даничев
Жамият
Ҳавола олиш
41 0 0

Туркияда истиқомат қилувчиларгина Россиянинг Суриядаги операцияларини кескин қоралашган – аҳолининг 64% ўз норозилигини билдирган бўлса, 17% фуқаро Россияни қўллаб-қувватлашини айтган.

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Sputnik халқаро ахборот агентлиги ва радиоси учун махсус ўтказилган сўровномага кўра, Германиянинг — 51%, британияликларнинг 42%, Американинг 35% аҳолиси Россиянинг Сурияда ўтказаётган ҳарбий операцияларини қўллаб-қувватлашларини билдирганлар. Сўровнома Британиянинг оммабоп Populus тадқиқот компанияси томонидан ўтказилган. Туркияда истиқомат қилувчиларгина Россиянинг Суриядаги операцияларини кескин қоралашган – аҳолининг 64%и ўз норозилигини билдирган бўлса, 17% фуқаро Россияни қўллаб-қувватлашини айтган.

“Россиянинг Сурияда ўтказаётган ҳарбий операциялари ҳақида хабарингиз борми-йўқми?” деган саволга Буюк Британиянинг 90% аҳолиси “Суриядаги воқеалардан хабаримиз бор” деб жавоб беришган, шунингдек, Туркия ва Германиянинг 87% аҳолиси Россиянинг Суриядаги операциялари ҳақида тўлиқ маълумотга эга эканликларини билдирганлар. АҚШда бу кўрсаткич 74%ни ташкил қилган. Бу мавзу ҳақида мутлақо хабарсиз бўлган америкаликлар ҳам кам эмас(26%).

Россиянинг Суриядаги операцияларидан хабардор немисларнинг аксарияти (63%), британияликларнинг тенг ярми (50%) ва америкаликларнинг деярли учдан бир қисми (30%), Туркиянинг самолётни уриб туширишини асоссиз ҳаракат, дея баҳолашган. Ва, аксинча, Туркиянинг 71% аҳолиси самолётни уриб туширишга буйруқ берганларнинг ҳаракатини қўллаб-қувватлашган.

Сўровнома Populus тадқиқот компанияси томонидан 2015 йилнинг 2 декабридан то 8 декабргача бўлган вақт мобайнида ўтказилган. Сўровномада жаҳоннинг 4 мамлакатидан, жами 4083 респондент иштирок этган (Буюк Британия(1067), АҚШ (1005), Германия (1005), Туркия (1006).

 

Асосий мавзулар