07:53 21 Август 2017
Эфир
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари операцияси. Архив сурат

ИИВ байрам олдидан хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда

© Sputnik/ Владимир Пирогов
Жамият
Ҳавола олиш
11514

Мамлакат ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган махсус рейдлар натижасида 7 миллионга яқин объектлар кўздан кечирилган. Айниқса, пиротехника воситалари сотилишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Янги йил байрами арафасида хавфсизлик чоралари тадбирлари ўтказилмоқда, хабар беради ИИВ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Илхом Турғунов.

“Тозалаш” тадбири давомида 7 миллионга яқин объект кўздан кечирилиб, 191 мингдан зиёд ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Қидирувда бўлган бир қатор жиноятчилар қўлга олинди” Турғунов сўзларидан иқтибос келтиради ИИВ матбуот-хизмати.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари пиротехника воситалари савдосининг олдини олишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Йўл-патрул хизмати постларида автотранспорт воситалари назорати кучайтирилган, турли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган жойларда йўллар ва йўл белгилари ҳолати ўрганилмоқда. Аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда, хабар қилади ИИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ҳамда бошқа вилоят шаҳарларида хавфсизлик чора-тадбирлари кучайтирилиши муносабати билан Янги йил арафасида ва байрам куни кўнгилочар муассасалар иш тартибига баъзи бир чекловлар қўйилди. Жумладан, байрам арафасида ва 31 декабр куни бутун республика бўйича бар, кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар муассасалар 23:00 га қадар ишлаши ҳақида қарор эълон қилинди.

 

Асосий мавзулар