15:00 17 Декабр 2017
Эфир
Такси. Архив сурат

Душанба кундан ноқонуний киракашларга қарши уруш бошланади

© Flickr/ Metropolico.org
Жамият
Ҳавола олиш
60711

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда бошқа хизматлар ходимлари душанба кундан бошлаб автоташувчи ва транспорт эгалари ҳужжатларини текширувдан ўтказа бошлайдилар. Ушбу кампания икки йилдан ортиқ давом этиши таъкидланмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Тошкентда 15-февралдан бошлаб ноқонуний киракаш(“бомбила”)ларга қарши кампания ишга тушади, деб хабар беради Sputnik мухбирига Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ташкил қилиш, лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти вакили.
Пойтахтда душанба кундан бошлаб Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” ходимларидан иборат 47 та мобил ҳаракатланувчи гуруҳлар томонидан махсус рейдлар бошланиши кутилмоқда. Рейд давомида автомобил ташувчилари ва транспорт соҳиблари ҳужжатлари обдон текширувдан ўтказилади.
"Гуруҳлар махсус график бўйича иш олиб боради —  эрталаб 8:00 дан кеч 17:00 га қадар, шунингдек, 16:00 дан 22:00га қадар ҳам рейдларга чиқилади. Бу кампания 2 йил, керак бўлса ундан ҳам ортиқ давом этиши мумкин", — таъкидлади вакил.
Ноқонуний равишда йўловчиларни ташийдиган шахсий автомобил эгаларига энг кам иш ҳақининг 20 дан 100 бараваригача жарима солиниши таъкидланмоқда.

Асосий мавзулар