Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига курьер жўнатмаларини текшириш ҳуқуқи берилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишПочта жўнатмаларини текшириш
Почта жўнатмаларини текшириш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Тезкор қидирув фаолияти ҳақида”ги қонунга тегишли ўзгаришлар ушбу йилда киритилади. Ҳозирги кунга қадар ҳуқуқни сақлаш органлари фақат почта жўнатмаларини текшириш ҳуқуқига эга эдилар.

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. 2016 йилда Ўзбекистоннинг “Тезкор қидирув фаолияти ҳақида”ги қонунига тегишли ўзгаришлар киритилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига курьер жўнатмаларини текшириш ҳуқуқи берилади, дейилган душанба куни эълон қилинган ҳукумат қарорида.

Қарорда 2016 йилда “Тезкор қидирув фаолияти ҳақида”ги қонунига киритиш чиқарилиши керак бўлган тегишли ўзгаришлар лойиҳаси тасдиқланган.

Ҳозирги амал қилаётган қонунга кўра, тезкор-қидирув фаолияти доирасида фақат почта жўнатмалари текширилиши мумкин. “Ҳозирги кунда Ўзбекистонда хусусий жўнатмалар ҳажми умумий жўнатмаларнинг 85%ни ташкил қилади. Почта жўнатмалари ҳажми эса йилдан йилга камайиб бормоқда”, — дейилган қарорда.

“Киритилиши керак бўлган ўзгаришлар, интернет орқали фаолият юритаётган жиноий гуруҳлар фаолиятини олдини олишга ёрдам бериши керак”, — деб изоҳ беришди Бош прокуратурада. Ўзбекистон милицияси бир йил давомида 50 мингдан кўп экстремистик материаллар тарқатилишини олдини олди.

Охирги уч йил давомида Ўзбекистонда почта-курьер хизматлари орқали интернет магазинлардан товарлар сотиб олиш оммавийлашиб бормоқда. Ҳозирги кунда 30 почта-курьер хизматлари кўрсатувчи компаниялар рўйхатдан ўтган. Ушбу йўл билан сотиб олинган товарлар обороти турли ҳисобларга кўра 20 — 50 миллионни долларни ташкил қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0