Ўзбекистонда 86 % болаларда кариес бор

© Sputnik / Сергей Красноухов / Медиабанкка ўтишСтоматология поликлиникасида
Стоматология поликлиникасида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шифокорлар фикрига кўра ушбу касалликнинг асосий сабаби – ирсият, нотўғри овқатланиш, гигиена қоидаларига риоя қилмаслик ва экологик вазиятдир.

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 3 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларнинг 86 фоизида кариес касали бор, деб хабар беришди Sputnik мухбирига Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Санитария, гигиена ва касб касалликларини ўрганиш илмий текшириш институтида.  

Институт ўтказган изланишларга кўра, болалар тиш касалликларининг асосий сабаби – ирсият, нотўғри овқатланиш, гигиена қоидаларига риоя қилмаслик ва баъзи ҳудудлардаги экологик вазиятдир.

“Одатда бундай касаллик, ўз боласига етарлича диққат эътибор қилмаган ота-оналар айби билан содир бўлади. Бола тиши соғлом бўлиши учун, уларнинг овқат рационида фосфор ва калий моддалари етарли бўлиши, оғиз бўлиғи тозалигига этибор бериш ва тишларни камида икки маротаба: эрталаб ва кечқурун тозалаш керак бўлади. Ўз навбатида биз ҳам, мактаблар ва болалар боғчалари учун соғлом овқатланиши учун махсус дастурлар ва методикалар ишлаб чиққанмиз, секин-аста бу соҳада керакли маданият шакллантирмоқдамиз”, — деди мутахассис. 

Илмий текшириш инситути ходими фикрига кўра, болалар тиш касалликлари сони кўпайишининг яна бир сабаби — баъзи вилоятлардаги экологик вазият ва тоза ичимлик сувининг етарли бўлмаганидир.

“Агар биз берган маслаҳатларга тўлиқ амал қилинса, кариес муаммосини ҳал қилиш мумкин. Соғлом она ва соғлом бола йилида ушбу йўналишдаги фаолиятимизни кучайтирамиз. Аслида кариес бу – калла суягининг чиришидир, шунинг учун муаммога жиддий қарашимиз керак”, — деди илмий ходим.

Президент қарори билан 2016 йил Ўзбекистонда Соғлом она ва соғлом бола йили деб эълон қилинган. Давлат дастурига кўра, Республикада соғлом ва баркамол авлод ўстириш учун бир қатор чора ва тадбирлар амалга ошириш режалаштирилган.

 

Янгиликлар лентаси
0