03:34 14 Декабр 2017
Эфир
Тошкент вилоятида дарахт кщчатлари экиш. Архив сурат

Тошкент – Чорвоқ йўли бўйлаб мингдан ортиқ дарахт экилди

© Юрий Корсунцев / «Газета.uz»
Жамият
Ҳавола олиш
9610

Тадбир иштирокчилари мутахассислар назорати остида мингдан зиёд Япония сафораси, каштан ва дуб дарахтлари экишди.

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Юқоричирчиқ туманинг янги қурилган даҳалари ҳудудида, Тошкент – Чорвоқ йўли бўйлаб мингдан зиёд дарахт кўчатлари экилди. Ушбу тадбир умужаҳон Ўрмонлар куни мунособати билан ўтказилди, Газета.uz хабарига асосан.

Ушбу тадбир Давлат Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Тошкент вилояти Табиатни Муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан Home Market, "Экосан" фонди ва Бричмулла ўрмон хўжалиги ташкилотлари иштирокида ўтказилди.  

Тошкент Аграр университетининг 50 дан ортиқ талабалари Бричмулла Ўрмон хўжалиги томонидан тақдим этилган мингдан ортиқ япон сафораси, каштан ва дуб дарахтлари кўчатларини, мутахассислар назорати остида экишди.

Мутахассислар айтишича, айнан ушбу дарахтлар кўчатлари танлаб олиниши бежиз эмас. Япон сафораси ва каштан мевалари шифобахш хусусиятларга эга ва халқ табобатида кенг қўлланилади. Ундан ташқари улар ҳавони чиқинди газлардан тозлаш хусусиятига эга. Бир дона етишган каштан дарахти атроф муҳитни 20 минг кубометр ишланган газлардан тозалаши мумкин. Дуб бўлса чиройли кўриниш ва узоқ яшаш хусусиятига эга.

 

Японская софора
© Flickr/ Tim Sheerman-Chase
Японская софора
Ўрмон хўжалиги Бош бошқармаси хабарига кўра Ўзбекистон ўрмон фондининг умумий майдони 9,65 миллион гектарни ташкил қилади. Бу республика ҳудудининг салкам 20 % ни ташкил қилади. 1990 йилга қараганда республикада ўрмон ҳудудлари майдони 4 миллион гектарга кенгайтирилди.

Асосий мавзулар